Туркияда автобус ҳалокатга учради
У меҳмонхона ишчиларини олиб кетаётган бўлган.

Анталия вилоятида меҳмонхона ходимларини олиб кетаётган микроавтобус иштирокида ЙТҲ содир бўлди.
Ҳодиса оқибатида 19 киши жабрланди, деб хабар бермоқда TRT Haber телеканали маҳаллий ҳокимиятга таяниб.
Журналистларнинг айтишича, 20 апрель куни эрталаб соат 7:15 да Серик шаҳрида корпоратив автобус йўл панжарасига бориб урилган ва ағдарилиб кетган.
ОАВ хабарига кўра, қурбонларнинг барчаси Туркия фуқаролари. Воқеа жойига етиб келган шифокорлар уларга зарур тиббий ёрдам кўрсатган, бироқ ярадорларнинг бир қисми касалхонага ётқизишни талаб қилган.
Ҳозирда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ҳодисанинг барча ҳолатлари ва аниқ сабабларини аниқламоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, ЙТҲга такси ҳайдовчиси айбдор. У тезликни меъёридан ошириб, ёмғирдан кейин сирпанчиқ йўлда кескин маневр қилиб, микроавтобус ҳаракатига халақит берган.







