Эрдоған “Ҳамас” раҳбари билан учрашди
Улар Ғазодаги вазиятни муҳокама қилган.

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон шанба куни Фаластиннинг “Ҳамас” ҳаракати Сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Хонияни қабул қилди ва у билан Ғазо секторидаги вазиятни муҳокама қилди.
Суҳбатда Эрдоған Туркия дунё ҳамжамияти эътиборини Фаластинга қаратиш бўйича дипломатик саъй-ҳаракатларни давом эттиришини билдирган.
Музокаралар Долмабаҳче саройида ёпиқ эшиклар ортида бўлиб ўтди.
Шунингдек, 17 апрель куни Туркия ташқи ишлар вазири Хоқон Фидан Доҳада Ҳания билан ҳам музокаралар ўтказган. Фидан ва Ҳания, шунингдек, ҳар икки томон делегациялари аъзолари Ғазога гуманитар ёрдам етказилиши, ўт очишни тўхтатиш мавзуси ва асирларни алмашиш масалаларини муҳокама қилганлар.







