Ўзбекистон

Наманганда кўчага чиқинди ташлаганлар жазоланди

Ҳуқуқбузарлик камера орқали қайд этилган.

Наманганда кўчага чиқинди ташлаганлар жазоланди

Экология вазирлиги Диспетчерлик ва онлайн мониторинг марказий бошқармаси томонидан Наманган вилоятида ўрнатилган онлайн кузатув камералари орқали белгиланмаган жойга чиқинди ташлаш билан боғлиқ бир қанча ҳуқуқбузарликларга чора кўрилди.

 

Хусусан, Наманган шаҳри «Илғор» МФЙ ҳудудида ҳуқуқбузар томонидан ноқонуний жойга чиқинди ташлангани аниқланди. Унга нисбатан МЖтКнинг 91-модда 1-қисми билан баённома расмийлаштирилиб, БҲМнинг 3 баробари — 1 миллион 20 минг сўм миқдорида жарима белгиланди.

 

Шунингдек, Наманган шаҳри «Илғор» МФЙ, «Сардоба» МФЙ, " Исфарҳон" МФЙ, «Ҳақиқат» МФЙ ҳудудларида ҳам фуқаролар томонидан белгиланмаган жойларга чиқинди ташлангани маълум бўлди. Ҳуқуқбузарлар аниқланиб, уларга нисбатан МЖтК 91прим 1-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилди. Ҳар бир ҳуқуқбузарга БҲМнинг 1 баробари — 340 минг сўмдан жарима тайинланди.

 

Маълумот учун, онлайн кузатув камераларини республиканинг барча ҳудудларида ўрнатиш режалаштирилган. Бу камералар нафақат ноқонуний чиқинди ташлаш, балки бошқа турдаги экологик ҳуқуқбузарликларни ҳам аниқлашга ва ўз вақтида чора кўришга имкон беради.

custom img

Қозоғистонда ЙТҲга учраган 17 ёшли қиз Ўзбекистонга қайтарилди

Латвияда инсультни бошдан кечирган ва Россияда қийин аҳволга тушиб қолган фуқаролар ҳам ватанга қайтарилди.

custom img

Ўзбекистонда беш йил ичида олтин захираси яна 879 тоннага оширилади

Кумуш захирасини 510 тоннага, мис захирасини эса 676 минг тоннага кўпайтириш режалаштирилган.

custom img

Ўзбекистонда 2030 йилгача геология ва тоғ-конь саноатига 30 млрд доллардан ортиқ инвестиция жалб этилади

Инвесторларни жалб этиш учун Геологик маълумотлар миллий базасини яратиш таклиф этилди.

custom img

Сергелида каналда оқиб кетаётган икки қизалоқни темирйўл ходими қутқариб қолди

Ходимга “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ раҳбарияти томонидан ташаккурнома, эсдалик совғаси ҳамда пул мукофоти топширилди.

custom img

Навоийда Tico ва юк машинаси тўқнашиб, бир киши ҳалок бўлди

Tico ҳайдовчиси иккинчи даражали йўлдан чиқиб келиб, асосий йўлдаги транспорт воситасига йўл бермагани оқибатида ЙТҲ содир бўлган.

custom img

Тошкент халқаро инвестиция форумига 99 та мамлакатдан 8 мингдан зиёд иштирокчи келиши кутилмоқда

Президент Шавкат Мирзиёевга 16-18 июнь кунлари ўтказиладиган бешинчи Тошкент халқаро инвестиция форумига тайёргарлик юзасидан маълумот берилди.

custom img

Истанбулда 6 ёшли ўзбекистонлик бола трамвай ва бекат орасида қолиб, ҳалок бўлди

Болакай Туркияга ота-онаси ва яқинлари билан бирга саёҳат учун келган.

custom img

Ўзбекистонда “военкомат” лар тугатилади

16 ёшга тўлган ўғил болалар ID-карта асосида автоматик ҳарбий ҳисобга олинади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"