Малайзияда иккита вертолёт тўқнашди: 10 киши ҳалок бўлди
Воқеа парад машқлари вақтида юз берган.

Фавқулодда ҳолат Лумут шаҳрида Малайзия Қироллик денгиз флотининг 90 йиллиги шарафига ўқув-машқ парвози чоғида содир бўлган. AgustaWestland AW139 ва Eurocopter Fennec вертолётлари маневр пайтида тўқнашди ва ерга қулади.
Вертолётлар маҳаллий стадион ҳудудига, Ҳарбий-денгиз кучлари спорт мажмуаси сузиш ҳавзасининг иккинчи қисмига қулаган.







