Жазирама сабаб айрим давлатлар мактабларни ёпмоқда
Баъзи ҳудудларда ҳарорат 42 даражадан ошяпти.

Бангладеш ҳукумати жазирама сабаб ўз ҳудудидаги мактаб ва коллежларни 27 апрелгача вақтинча ёпишни буюрди. Чунки мамлакатнинг айрим нуқталарида ҳаво ҳарорати 42 даражадан ошмоқда.
Бу ҳолат Филиппин ва Ҳиндистондаги мактабларнинг вақтинча ёпилиши ортидан давом этмоқда.
Пайшанба куни Марказий об-ҳаво маъмурияти бир ой давомида тўртинчи марта жазирама ҳақида огоҳлантирган. Маълумотларга кўра, Бангладеш иқлим инқирози таъсирига энг заиф давлатлардан бири ҳисобланади.
Иқлим ўзгариши бўйича ҳукуматлараро комиссияси тахмин қилишича, денгиз сатҳининг 30-45 сантиметрга кўтарилиши 35 миллиондан ортиқ одамни қирғоқбўйи туманларидан, яъни, мамлакат умумий аҳолисининг чорак қисмини ўз жойидан кўчириши мумкин.
Чоршанба куни бангладешлик минглаб мусулмонлар ёмғир учун дуо сўраб масжидлар ва қишлоқ далаларида тўпланишди.







