Жаҳон

Туркияда яна кучли зилзила бўлиши башорат қилинмоқда

Сейсмолог бу бўйича ўз прогнозларини эълон қилди.

Туркияда яна кучли зилзила бўлиши башорат қилинмоқда

Туркиянинг етакчи сейсмологи Нажи Герур расмийларни Истанбулдаги вайронкор зилзилалар эҳтимоли юқорилиги ҳақида бир неча бор огоҳлантирган, метрополда 7,6 магнитудали силкинишлар бўлишини башорат қилган.

 

“Истанбулда 7,2, максимал 7,6 магнитудали зилзила кутилмоқда. Биз бу зилзилалардан бирини Адалар ёриғида, иккинчисини эса ушбу Адалар ёриғига туташган Қумбургаз ёриғида кутамиз”, - деган сейсмолог.

 

У мамлакат жануби-шарқидаги Қаҳраманмарашда ҳалокатли зилзилалар бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирганида, табиий офатга тайёргарлик кўрилмаганидан шикоят қилган.

 

“Биз Қаҳраманмарошдаги зилзила ҳақида олдиндан кўп гапирдик, лекин ҳеч ким қулоқ солмади. Энди тарих такрорланишидан қўрқамиз”, — деди профессор.

 

Шаҳар мерияси ҳисоб-китобларига кўра, 7,5 магнитудали зилзила содир бўлса, камида 90 мингта бино вайрон бўлади, 4,5 миллионга яқин фуқаро вақтинчалик уй-жойга муҳтож бўлиши мумкин.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Туркияда яна кучли зилзила бўлиши башорат қилинмоқда | Zamon.uz