Жаҳон

Москва аэропортларида мингдан ортиқ тожикистонлик қолиб кетмоқда

Тожикистон ТИВ баёнот билан чиқди.

Москва аэропортларида мингдан ортиқ тожикистонлик қолиб кетмоқда

Қайд этилишича, 27 апрел ҳолатига Биргина Внуково аэропортидаги вақтинчалик ҳибсхона Тожикистоннинг 954 фуқароси, жумладан, Россия олий ўқув юртларида таҳсил олаётган талабалар ҳам сақланяпти. 

 

Қўшимча қилинишича, аэропорт чегара-назоратидаги узоқ кутишлардан сўнг 322 нафар Тожикистон фуқароси ичкарига ўтказилган.  Шу билан бирга, Россия томони яна 306 кишини мамлакатга киритилмайдиганлар рўйхатига қўшишни режалаштиряпти.

 

Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги Жуковский, Домодедово ва Шереметево аэропортларида ҳам оғир вазият кузатилаётгани, уларда ўнлаб одамлар вақтинчалик сақлаш зонасида сақланаётганини маълум қилди. Вазирликнинг қайд этишича, Тожикистон фуқаролари ноқулай шароитларда сақланяпти ва улар иссиқ овқат билан таъминланмаган.

 

Эслатиб ўтамиз, 27 апрел куни Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги фуқароларини Россияга бормасликка чақирган ва юзлаб фуқаролар Қозоғистоннинг Жанубий Урал вилояти ва Россиянинг Оренбург вилояти чегарасида қолиб кетганини билдирганди.

custom img

Нетаняxу Ғазо ҳақидаги фильмни танқид қилди: уни антисемитик тарғибот деб атади

Исроил бош вазири Венеция кинофестивалида мукофотланган “NAZA” ҳужжатли фильмига кескин муносабат билдирди.

custom img

Хитой сунъий интеллект пойгасини танқид қилди: Пекин ҳамкорликка чақирди

Пекин сунъий интеллект соҳасидаги рақобатни кескинлаштириш ва технологик устунликка интилиш ҳақидаги қарашларни танқид қилди.

custom img

Ўзбекистон Биринчи хоними Корея Миллий сарой музейига ташриф буюрди

Зироат Мирзиёева ва Ким Хе Гён икки томонлама учрашув ўтказди.

custom img

Европада газ нархи кескин ошди: 2022 йил охиридан бери энг юқори кўрсаткич

Европа газ бозори Яқин Шарқдаги вазият ва муҳим транспорт йўналишларида юзага келаётган хавфлар фонида босим остида қолди.

custom img

Кўмир конидаги фожиа: 4 кончи ҳалок бўлди

Покистондаги кўмир конида газ портлади.

custom img

Усмонов санкциялар рўйхатидан чиқариладими? Франция, Италия ва Хорватия таклифни қўллади

Европа Иттифоқида индивидуал санкцияларни узайтириш учун барча аъзо давлатларнинг бир овоздан розилиги талаб этилади.

custom img

Сунъий интеллект пойгаси: АҚШ Хитойдан ортда қолмоқчи эмас

Трамп сунъий интеллект ривожини секинлаштиришга қарши чиқди.

custom img

Бензин нархи ошди: Сурияда норозилик намойишлари бошланди

Энергетика вазирлиги ҳузуридаги махсус қўмита томонидан газ ва дизель ёқилғиси нархлари 25–40 фоизга оширилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"