Жаҳон

Россиянинг саккизта ҳудудида мигрантлар таксичилик қила олмаслиги мумкин: ўзбекистонликларга таъсир қилиши мумкин

Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатлар фуқаролари бундан мустасно бўлади.

Россиянинг саккизта ҳудудида мигрантлар таксичилик қила олмаслиги мумкин: ўзбекистонликларга таъсир қилиши мумкин

 

Россияда 2027 йилдан бошлаб саккизта минтақада хорижий фуқароларнинг такси ҳайдовчиси сифатида ишлашига тақиқ жорий этилиши мумкин. Бу Ўзбекистон фуқароларига ҳам таъсир қилиши эҳтимоли бор.

 

Россия Меҳнат вазирлиги томонидан тайёрланган лойиҳа Мордовия, Татаристон, Удмуртия, Чувашия, Оренбург, Свердловск ва Уляновск вилоятлари, шунингдек, Яҳудий автоном вилоятида хорижий ишчиларни такси ҳайдовчиси сифатида ёллашни чеклашни назарда тутади.

 

Чекловлар Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатлар — Арманистон, Беларус, Қозоғистон ва Қирғизистон фуқароларига татбиқ этилмайди. Шу сабабли Ўзбекистон фуқаролари янги тартиб кучга кирган тақдирда чекловларга дуч келиши мумкин.

 

Россияда вақтинчалик ёки доимий яшаш рухсатномасига эга чет элликлар, шунингдек, юқори малакали мутахассислар учун истиснолар белгиланган.

 

Лойиҳа такси хизматидан ташқари бошқа соҳаларни ҳам қамраб олади. Мордовия ва Удмуртияда шаҳар ва шаҳар атрофи йўловчи ташиш ҳамда автомобиль юк ташиш соҳаларида, Оренбург вилоятида эса шаҳар ва шаҳар атрофи транспортида хорижий ишчилар улушини чеклаш таклиф этилган. Калуга вилоятида курьерлик хизматларига ҳам чеклов қўлланиши мумкин.

 

Россия Меҳнат вазирлиги чекловлар ҳар бир иш берувчига алоҳида татбиқ этилишини билдирган. Яъни компаниялар белгиланган меъёрдан ортиқ хорижий ишчини ёллай олмайди.

 

Мордовия расмийлари ташаббус заруратини чет элликлар иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисалари, ноқонуний такси ёллаш ҳолатлари ва бошқа қонунбузарликлар билан изоҳлаган.

 

Ҳозирча ҳужжат қарор лойиҳаси ҳисобланади. У октябрь ойи охирида Россия уч томонлама комиссияси томонидан маъқулланган. Янги қоидалар кучга кириши учун Россия бош вазири Михаил Мишустин томонидан имзоланиши керак.

“Сингапурни фабрикаларсиз қура олмайман. Мен сеҳргар эмасман” — Садир Жапаров

“Сингапурни фабрикаларсиз қура олмайман. Мен сеҳргар эмасман” — Садир Жапаров

Қирғизистон президенти нефтни қайта ишлаш заводини ёпиш ҳақидаги мурожаатга жавоб берди.

Хитойда турар-жой мажмуасида ёнғин: ҳалок бўлганлар сони 14 кишига етди

Хитойда турар-жой мажмуасида ёнғин: ҳалок бўлганлар сони 14 кишига етди

Ҳозирча ҳодиса сабаби маълум эмас.

Мисрда поездлар тўқнашди: етти киши ҳалок бўлди

Мисрда поездлар тўқнашди: етти киши ҳалок бўлди

Фожиа оқибатида 114 киши жароҳатланган.

“Украина бироз бошқача бўлади” — Трамп

“Украина бироз бошқача бўлади” — Трамп

АҚШ президенти Россия ва Украина ўртасидаги тинчлик келишувидан сўнг Украина келажаги ҳақида гапирди.

Глобал ҳарорат яна кўтарилди: 2026 йил энг иссиқ иккинчи йил бўлиши мумкин

Глобал ҳарорат яна кўтарилди: 2026 йил энг иссиқ иккинчи йил бўлиши мумкин

Мутахассислар 2026 йилнинг 2024 йилдаги ҳарорат рекордини такрорлаши ёки янгилаши эҳтимолини 20 фоиз деб баҳоламоқда.

Маст ҳолда рулга ўтиришнинг оқибати: ўзбекистонлик эркак 15 суткага қамалиши мумкин

Маст ҳолда рулга ўтиришнинг оқибати: ўзбекистонлик эркак 15 суткага қамалиши мумкин

Шунингдек, Қозоғистонда қўлга олинган эркак 7 йилга ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум этилиши мумкин.

Мисрда икки поезд тўқнашди: 64 киши жароҳатланди

Мисрда икки поезд тўқнашди: 64 киши жароҳатланди

Ҳалок бўлганлар бор-йўқлиги ҳозирча аниқланмаган.

Россия дрони Камишевахада қутқарувчиларга ҳужум қилди: Зеленский буни шафқатсизлик деб атади

Россия дрони Камишевахада қутқарувчиларга ҳужум қилди: Зеленский буни шафқатсизлик деб атади

Дрон Запорожжя вилоятида 55 киши ҳалок бўлган авиазарба оқибатларини бартараф этаётган қутқарувчиларга ҳужум қилди.