Жаҳон

АҚШ Халқаро жиноий суднинг Исроилга нисбатан терговига қарши чиқяпти

Аввалроқ Исроил ОАВ Бинямин Нетаняҳу ХЖС уни ҳибсга олиш учун ордер беришидан хавотирда экани ҳақида ёзганди.

АҚШ Халқаро жиноий суднинг Исроилга нисбатан терговига қарши чиқяпти

Вашингтон Халқаро жиноий суд томонидан Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу ва Исроилнинг бошқа юқори мартабали амалдорларини ҳибсга олишга ордер берилиши мумкинлиги ҳақидаги саволга бироз тушунарсиз жавоб қайтарди. Оқ уй матбуот котиби Карин Жан-Пер 29 апрел куни АҚШ терговни қўллаб-қувватламаслигини, шунингдек, Ҳаагадаги Халқаро жиноий суд бундай юрисдикцияга эга эмаслигига ишончи комил эканини айтди. У бу саволга батафсил жавоб бермади.

 

Олдинроқ Исроил ОАВ Нетаняҳу ХЖС уни, шунингдек, Исроил мудофаа вазири Йоав Галант ва бош штаб бошлиғи Герци Ҳалевини ҳибсга олиш учун ордер беришидан хавотирда эканини хабар қилган эди. Ҳаагадаги Халқаро жиноий суд 2021 йилдан буён Ғазо секторида ҳарбий жиноятлар содир этганлик эҳтимоли бўйича Ҳамас ва Исроилга қарши тергов ўтказмоқда. Шунингдек, Ғарбий соҳилда исроиллик кўчманчилар томонидан содир этилган зўравонлик ҳаракатлари бўйича суриштирув олиб борилмоқда.

 

ХЖС юрисдикциясини қабул қилган давлатлар ордер берилган шахслар ушбу мамлакатлар ҳудудида бўлса, уларни ҳибсга олиши ва Ҳаагага топшириши шарт. АҚШ каби Исроил ҳам Халқаро жиноий суднинг юрисдикциясини тан олмайди.

 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

АҚШ Халқаро жиноий суднинг Исроилга нисбатан терговига қарши чиқяпти | Zamon.uz