Данияда энди аёллар ҳам ҳарбий хизматга боради
Мамлакатда ҳар йили 7500 нафарга яқин кишини муддатли ҳарбий хизматга чақириш режалаштирилган.

Дания 2027 йилдан бошлаб аёллар учун мажбурий ҳарбий хизматни жорий қилади.
Маълумотларга кўра, мамлакатда аёллар ҳали ҳам ҳарбий хизматни ўташ ҳуқуқига эга, аммо бу ихтиёрий. Келажакда аёллар эркаклар билан тенг равишда ҳарбий тайёргарликдан ўтади.
Муддатли ҳарбий хизмат 11 ойгача давом этади, бу 5 ойлик асосий тайёргарлик ва яна 6 ойлик тезкор хизматга бўлинади. Ҳозирда Данияда муддатли ҳарбий хизмат атиги 4 ойдан иборат. Ҳар йили 7500 нафарга яқин кишини муддатли ҳарбий хизматга чақириш режалаштирилган.
Шунингдек, Данияда муддатли ҳарбий хизматга чақирилган сержантлар ва лейтенантлар лавозимлари тикланади. Улар ҳарбий хизматга чақирилувчиларни тайёрлашга ёрдам бериш учун икки йил хизмат қилиши керак.







