Ўзбекистон

“Уч кишига тушлик олиб келинг”

Самарқандда ЙПХ ходими ҳайдовчидан пора сўради.

“Уч кишига тушлик олиб келинг”

 

Ижтимоий тармоқларда Самақанд вилоятида ЙПХ ходими ва ҳайдовчи ўртасидаги суҳбат акс этган видеолавҳа тарқалди. Унда ЙПХ ходими ҳайдовчидан уч кишига тушлик олиб келишни сўраган.

 

Улар ўртасидаги суҳбат қуйидагича бўлган:

 

— Ёзмайми сизга?
— Нимани ёзасиз, командир?
— Айтинг-да, ёзайми-ёзмайми?
— А йўқ.
— Мана шу ерда 50 кундан бери турибман қуёшда, битта сув ҳам олиб келмайсиз-е.
— Сув сиздан айлансин.
— Қорнинг очми, нима қиляпсан демайсиз...
— Суви қайнаб кетди-да машинанинг, ака.
— Нима қилай, нима қилиш керак, айтинг?
— Ҳеч нарса, ака, ҳаммаси яхши.
— Ҳаммаси яхшими? Хафагарчилик бўлмайдими?

 

Шундан сўнг “ГАИ” ходими уч кишига тушлик олиб келишни айтган. Ҳайдовчи эса бу “таклиф” у учун қийин эканини билдирган. Инспектор эса бунга жавобан 100 минг сўм сўраган.

 

Ҳолатга видеога олиб борган ҳайдовчи суҳбатдан бироз ўтиб, ЙПХ ходимидан узоқлашади ва ходим ундан 70 минг сўм сўраганини айтади. Пулни эса оқ рангли Nexia-3 машинасида ўтирган одамга беради.

 

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати раҳбари Жаҳонгир Саъдуллаевнинг маълум қилишича, ҳозирда видеолавҳага аниқлик киритиш мақсадида хизмат текшируви тайинланган. Ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилиб, натижаси бўйича жамоатчиликка маълум қилинади.

 

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркияда бўлади

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркияда бўлади

Шавкат Мирзиёев БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича Ҳадли конвенцияси томонлари конференциясининг 31-сессияси тадбирларида иштирок этади.

Жаримани вақтида тўламаган ҳайдовчилар: aвтомобиль жарима майдончасига жойлаштирилиши мумкин

Жаримани вақтида тўламаган ҳайдовчилар: aвтомобиль жарима майдончасига жойлаштирилиши мумкин

Янги тартиб 2027 йил 7 январдан кучга киради.

Фарғонада 105 нафар боланинг заҳарланиши: икки нафар судланувчига қамоқ жазоси берилди

Фарғонада 105 нафар боланинг заҳарланиши: икки нафар судланувчига қамоқ жазоси берилди

Аввал уларга озодликни чеклаш жазоси тайинланган эди.

Жиззахда кредитдан қарздорларнинг мулклари хатланмоқда

Жиззахда кредитдан қарздорларнинг мулклари хатланмоқда

Қарздорлик белгиланган муддатда бартараф этилмаса, улар аукционга чиқарилади.

Кредитдан қарздор тўқимачилик корхонаси хатланди

Кредитдан қарздор тўқимачилик корхонаси хатланди

Ҳозирда бино 31,8 млрд сўмга баҳоланиб электрон онлайн-аукцион савдо майдончаси орқали сотувга чиқарилган.

Андижонда ота алимент ўрнига 2 хонали уй берди

Андижонда ота алимент ўрнига 2 хонали уй берди

Эркак, шунингдек, 96 млн алимент пулларини ҳам тўлаган.

Юқори Чирчиқда давлат божи сабаб бино хатланди

Юқори Чирчиқда давлат божи сабаб бино хатланди

Ижро ҳужжатига кўра, МЧЖнинг 4 млрд қарзи бўлган.

Тошкентда алимент тўламаган 2 ота қамалди

Тошкентда алимент тўламаган 2 ота қамалди

Маълум бўлишича, улар алиментдан бўйин товлаб келган.