Ўзбекистон

Уй-жой олиш учун субсидияга ариза қабул қилиш муддати ўзгартирилди

Янги тартибга кўра, аризалар 15 майдан 1 ноябрга қадар қабул қилинади.

Уй-жой олиш учун субсидияга ариза қабул қилиш муддати ўзгартирилди

«2024 йилда ипотека кредитларини ажратиш механизмларини такомиллаштириш ва аҳолининг уй-жой шароитларини яхшилашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги президент фармони қабул қилинди. 

 

Фармонга мувофиқ, дастур доирасида субсидиялар тўлашнинг амалдаги тартибига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилди:

 

- субсидиялар ажратиш юзасидан аризалар тасдиқланган параметрлар доирасида 2024 йилнинг 15 майидан 1 ноябрига қадар қабул қилинади (олдин йил бўйи қабул қилинарди);

- 2024 йилги Дастур доирасида ажратиладиган кредитлар бўйича фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар – 12 фоиздан ошган қисмига, 2025 йил ва ундан кейинги йиллар Дастурлари доирасидаги кредитлар бўйича эса – Марказий банкнинг асосий ставкасидан ошган қисмига тўланади; 

Бирламчи уй-жой бозоридаги квартираларни сотиб олиш учун ажратилган ипотека кредитлари бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар – 2024 йилги Дастурдан бошлаб қатъий белгиланган 30 миллион сўм миқдорида тўланади.



 Маълумот учун, субсидия — давлат бюджети, маҳаллий бюджетлар маблағлари ёки махсус фондлардан жисмоний ва юридик шахсларга, маҳаллий органларга, бошқа давлатларга бериладиган пул маблағи ёки натурал шаклидаги ёрдам. Маблағлар кўринишидаги аниқ манзилли Субсидиялар бевосита, солиқ ёки бошқа имтиёзларни жорий этиш билвосита Субсидия деб аталади. Субсидия давлат томонидан қайтариб олмаслик шарти билан ажратилади.

custom img

Саида Мирзиёева судьялар ва суд тизими ходимларини табриклади

Саида Мирзиёева 25 июль — Халқаро судьялар ва суд тизими ходимлари фаровонлиги куни муносабати билан табрик йўллаб, судьялар фаровонлиги адолатли одил судловнинг муҳим шарти эканини таъкидлади.

custom img

Бойсундаги техноген аварияни бартараф этишга Хитой мутахассислари жалб қилинади

Томонлар қутқарув-бурғилаш ишларини тез фурсатда бошлаш ҳамда зарур техника ва мутахассисларни объектга етказишга келишиб олди.

custom img

Қашқадарёда эркак ўлган итни Damas'га боғлаб судради

Ижтимоий тармоқларда тарқалган ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирилди

custom img

Тошкентда маст аёл йўлнинг қатнов қисмига ётиб олди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган ҳолат юзасидан расмий маълумот берилди.

custom img

Япония икки нафар Ўзбекистон фуқаросини депортация қилди

Бири техник стажёр визаси, иккинчиси эса қисқа муддатли виза билан Японияга кириб, рухсат этилган муддат тугаганидан кейин ҳам мамлакатни тарк этмаган.

custom img

Тошкентдан Екатеринбургга учган самолёт Остонага йўналтирилди

Бунга Екатеринбург аэропортида жорий этилган чекловлар сабаб бўлди.

custom img

Навоийда шахсий фото ва видеоларни тарқатиш билан аёлни шантаж қилган йигит ушланди

У шахсий маълумотларни тарқатмаслик эвазига аёлдан 10 млн сўм талаб қилган.

custom img

Абитуриентлар учун ОТМ ва таълим йўналишини танлаш бошланди

Танлов 8 августга қадар давом этади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"