Ирландия муҳожирларни чиқариб юбормоқчи
Бу бўйича қонунларга ўзгартириш киритиш режалаштирилган.

AFP нашрининг ёзишича, Ирландия муҳожирларни Буюк Британияга чиқариб юбориш учун қонунларини ўзгартиради.
Бу Буюк Британиядан мамлакатга кириб келаётган ноқонуний муҳожирлар оқимининг кўпайиши фонида юз бермоқда. Ирландия Адлия вазирлиги маълумотларига кўра, бошпана изловчиларнинг 80 фоизи Буюк Британия таркибига кирувчи Шимолий Ирландияда ҳудудидан мамлакатга кириб келади. Буюк Британиядан фарқли ўлароқ, Ирландия Европа Иттифоқи аъзоси, шу сабабли, муҳожирларга қўйиладиган талаблар мамлакатларда фарқланади.
Ирландия Адлия вазири Хелен Макэнти томонидан ҳукуматга тақдим этилиши кутилаётган янги қонун лойиҳасига Ирландияда яшаш учун рухсатнома ололмаган шахсларни Буюк Британияга депортация қилиш имконияти ҳақида таклиф киритилиши мумкин.







