Болаларни оммавий тадбирларга жалб қилиш тақиқланди
Бу бўйича Вазирлар Маҳкамаси раҳбари топшириқ берди.

Қирғизистонда болаларни оммавий тадбирлар ўтказиш учун жалб қилиш тақиқланди. Бу Вазирлар маҳкамаси раҳбари Оқилбек Жапаров томонидан берилган.
Мазкур қарор Жалолобод вилояти Сузоқ туманидаги тадбирда болаларни юк машина уриб юборганидан сўнг қабул қилинди. Ҳодиса 2 май куни кузатилганди, оқибатда 32 нафар бола жароҳатланган. Уларнинг аксарияти касалхонага ётқизилган.
Воқеадан кейин 10 нафар бола даволаниш учун махсус самолётда Бишкекка олиб келинган. Юк машина бошқарувида ҳайдовчи бўлмаган. Унинг эгаси қамоққа олинган ва жиноят иши қўзғатилган.







