Украина ҳарбий ҳолат уч ойга узайтирилди
Бунинг учун 300 дан ортиқ депутат овоз берган.

Олий Рада мамлакатдаги ҳарбий ҳолат ва сафарбарликни 90 кунга узайтирди. Бу ҳақда Олий Рада депутати Алексей Гончаренко Теlegram-каналида маълум қилди.
Қайд этилишича, ҳарбий ҳолатни узайтириш учун – 339 депутат, сафарбарликни давом эттириш учун 336 депутат овоз берган.
Маълумот учун, Украина бўйлаб ҳарбий ҳолат 2022 йил 24 февралдан бошлаб амал қилади. 25 февралда Владимир Зеленский умумий сафарбарлик тўғрисидаги фармонни имзолаганди.







