Жаҳон

Россияда солиқ идоралари марҳум Навалнийдан қарз ундиришни талаб қилди

Сиёсатчининг ўлими ҳамон кўпчиликда шубҳа уйғотмоқда.

Россияда солиқ идоралари марҳум Навалнийдан қарз ундиришни талаб қилди

Федерал солиқ хизматининг Москва бўйича 23-сонли инспекцияси салкам икки ой аввал ўлган марҳум россиялик мухолифатчи Алексей Навалнийдан қарз ундиришни талаб қилди. Иш карточкасидан маълум бўлишича, Москва солиқ идораси 8 май куни Россия Федерацияси пойтахтидаги 257-сонли суд округига тегишли ариза билан мурожаат қилган. Шу куни судя Данара Сангажиева солиқ органларининг иш юритиш учун аризасини қабул қилишдан бош тортди. 

 

Аввалроқ «террорчилар ва экстремистлар» реестрини юритувчи Росфинмониторинг Алексей Навалнийни ундан чиқариб ташлашдан бош тортганди, чунки "унинг ўлими ҳақида маълумот олмаган". Бу ҳақда департамент апрел ойи бошида Россиянинг SOTA нашри сўровига жавобан маълум қилди. 

 

Федерал жазони ижро этиш хизматининг Ямал-Ненец автоном округи бўйича бошқармаси 16 феврал куни тушдан кейин Алексей Навалний Харпдаги колонияда вафот этгани ҳақида хабар берди. Унинг ўлими ҳақидаги хулосада Айтилишича, сиёсатчи табиий сабабларга кўра ҳаётдан кўз юмган. Сиёсатчининг тарафдорлари унинг ўлдирилганига ишоняпти. 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Россияда солиқ идоралари марҳум Навалнийдан қарз ундиришни талаб қилди | Zamon.uz