Украинада яширин қурол заводлари борми?
Уларнинг кўпчилиги ер остида жойлашгани айтилмоқда.

El Mundo нашри Украинада яширин қурол заводлари тармоғи қурилганини ёзмоқда.
Қайд этилишича, ушбу заводларнинг жойлашуви ўта сирли ва уларнинг баъзилари ер остида жойлашган.
Ҳозир Украинани энг кўп хавотирга солаётган нарса бу заводларнинг Россия ҳарбийларидан қанчалик яширинлиги ҳисобланади.
Таъкидланишича, Европада Украинани етарли даражада қуроллантиришга имкон берадиган заводлар йўқ, шунинг учун Киев бунга ўзи ҳаракат қилмоқда.







