Харковдаги тўғон портлатиб юборилди
Ҳужум рус ҳарбийлари томонидан амалга оширилган.

Россия қўшинлари Харков вилоятидаги тўғонни портлатиб, Украина Қуролли кучларига таъминот йўлини узиб қўйди. Бу ҳақда вилоят ҳарбий бошқармаси бошлиғи Синегубов маълум қилди.
"Россия армияси Харков вилоятида тўғон ва у орқали ўтган йўлни портлатиб юборди. Ҳозирда фуқаролар учун логистика ҳеч қандай чекловларсиз давом этмоқда. Биз фақат ҳарбий вазиятни ҳисобга оламиз. Бу биз учун стратегик чорраҳа, шунинг учун биз у орқали алоқани чеклаймиз", — деган Синегубов.







