Ўзбекистон

13 май учун об-ҳаво прогнози эълон қилинди

Республикада ҳарорат 35 даражагача иссиқ бўлади.

13 май учун об-ҳаво прогнози эълон қилинди

13 май куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 12-14 даража илиқ, кундузи 29-31 даража иссиқ бўлади.

 

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди, фақат Қорақалпоғистон  Республикасининг баъзи жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим туманларда шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлари билан бирга  секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 15-20 даража илиқ, кундузи 30-35 даража иссиқ бўлади.  

 

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим туманларда шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлари билан бирга  секундига  15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 14-19 даража илиқ, кундузи 30-35 даража иссиқ бўлади.  

 

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва  Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 12-17 даража илиқ, кундузи 27-32 даража иссиқ бўлади.  

 

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 14-19 даража илиқ, кундузи 30-35 даража иссиқ бўлади.  

 

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 12-17, кундузи 25-30 даража илиқ бўлади.  

 

Республиканинг тоғли туманларида ҳаво булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди.  Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 7-12, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.  

Қарийб 2 кг гашиш ва 18 минг доллар: Андижонда икки шахс ушланди

Қарийб 2 кг гашиш ва 18 минг доллар: Андижонда икки шахс ушланди

Қўлга олиш жараёнида улар тезкор ходимларга қаршилик кўрсатиб, қочишга уринган.

Тадбиркорга фахрий унвон, китобхон оилаларга уй: Қашқадарёдаги йиғилишда нималар айтилди?

Тадбиркорга фахрий унвон, китобхон оилаларга уй: Қашқадарёдаги йиғилишда нималар айтилди?

Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарёни йил якунига қадар камбағаллик ва ишсизликдан холи ҳудудга айлантириш мақсадини билдирди.

“Олтин қалам” Парижга етиб борди: франциялик журналистга мукофот топширилди

“Олтин қалам” Парижга етиб борди: франциялик журналистга мукофот топширилди

“Georama” нашриёти асосчиси ва “Euronews” мухбири Ўзбекистон Журналистлар уюшмасининг фахрий аъзолари бўлди.

Туғилган кундан қолган овқат фожиаси: Хоразмда она ва уч фарзанди вафот этди

Туғилган кундан қолган овқат фожиаси: Хоразмда она ва уч фарзанди вафот этди

Уларда туғилган кун маросимидан қолган озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилганидан сўнг заҳарланиш аломатлари кузатилган.

“Омборчи” ва “кимёгар” қўлга тушди: Бухорода нарколаборатория фош этилди

“Омборчи” ва “кимёгар” қўлга тушди: Бухорода нарколаборатория фош этилди

Икки фуқаро нарколаборатория ташкил қилиб, синтетик гиёҳвандлик воситаларини тайёрлаш ва сотиш билан шуғулланган.

2018 йилда рекорд, кейинги йилларда пасайиш: никоҳлар статистикаси

2018 йилда рекорд, кейинги йилларда пасайиш: никоҳлар статистикаси

Ўзбекистонда никоҳлар сони кетма-кет тўрт йилдан бери камаймоқда.

Польшага ишга юбориш учун 10,4 минг доллар: МЧЖ раҳбари ушланди

Польшага ишга юбориш учун 10,4 минг доллар: МЧЖ раҳбари ушланди

У тўрт нафар фуқарони Польшага мавсумий ишга юбориш эвазига пул талаб қилган.

Дунё паспортлари рейтинги янгиланди: Ўзбекистон нечанчи ўринда?

Дунё паспортлари рейтинги янгиланди: Ўзбекистон нечанчи ўринда?

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 9 поғонага пасайди.