Ўзбекистонда Саудия Арабистонининг мактаблари очилиши мумкин
Бу бўйича икки томон ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Ўзбекистон элчиси Нодиржон Турғунов Саудия Арабистонидаги "Al Faris International" компанияси раиси Осама бин Солиҳ билан учрашди.
Мулоқотда Ўзбекистонда хусусий халқаро мактаблар филиалларини очиш ва ўқитувчилар малакасини ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашув якунида "Al Faris International" компанияси делегациянинг Ўзбекистонга сафарини ташкил этиш тўғрисида келишувга эришилди.







