Жаҳон

Қозоғистон собиқ иқтисодиёт вазири 24 йилга қамалди

У хотинини шафқатсизларча ўлдирганликда айбдор деб топилган.

Қозоғистон собиқ иқтисодиёт вазири 24 йилга қамалди

Бугун, 13 май куни Остона суди Қозоғистоннинг собиқ иқтисодиёт вазири Қувондиқ Бишимбаев иши бўйича ҳукм ўқиди. У турмуш ўртоғи Салтанат Нукеновани ўта шафқатсиз қийноққа солиш ва ўлдиришда айбдор деб топилиб, 24 йилга озодликдан маҳрум этилди. Жиноятни яширишда айбланган Бишимбаевнинг амакиваччаси Бахитжан Байжанов 4 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Суд жараёнининг онлайн-трансляциейни 100 мингга яқин одам томоша қилди.

 

Қотиллик 2023 йил 8 ноябрдан 9 ноябрга ўтар кечаси Остонадаги “Бау” ресторанида содир бўлган. Бишимбаев марҳума билан жанжал бошлаб, у жисмоний зўравонликка етиб борган: видеокузатув камераларида Бишимбаев хотинига зарба бергани ва у боши деворга урилгач, йиқилгани қайд этилган. Аёл ҳушини йўқотгач, Қувондик Бишимбаев ўлим билан олишаётган Салтанатга ёрдам чақириш ўрнига ресторан кабинасида овқатланиб, бошқа аёллар билан кўришган.

 

Тергов версиясига кўра, можаро чоғида Бишимбаев Нукеновани кабинанинг ўзида ҳам, унинг ташқарисида ҳам бир неча бор калтаклаган. Сочидан тортиб, тепиб, муштлаган. Бундан ташқари, Бишимбаев аёлнинг қийноқларини ўзи судда тақдим қилган телефонининг камерасига ёзиб олган. Салтанат кўплаб тан жароҳатлари олиб, вафот этди.

 

 

custom img

Путин тадбиркорларни урушни ихтиёрий молиялаштиришга чақирди — The Bell

Украинага қарши урушга маблағ ажратиш ташаббуси “Роснефт” раҳбари Игор Сечин томонидан илгари сурилгани айтилмоқда.

custom img

АҚШ банкнотларида Доналд Трампнинг имзоси туширилади

Бу Америка тарихида амалдаги президентнинг имзоси миллий валютада пайдо бўладиган илк ҳолат ҳисобланади.

custom img

Хитой Тайван бўғози яқинидаги базаларига дронлар жойлаштирди

Дронлар Тайванга ҳужумнинг дастлабки босқичида ҳаво мудофаасини заифлаштириш учун ишлатилиши мумкин.

custom img

Доналд Трамп Эрон энергетика объектларига зарба беришни яна 10 кунга тўхтатди

Трамп бу қарор Эроннинг илтимосига кўра қабул қилинганини билдирди. Эрон эса АҚШга зарбаларни тўхтатиш юзасидан сўров юбормаганини маълум қилди.

custom img

Австралия эронлик сайёҳлар учун киришни вақтинча тақиқлади

Чеклов 26 мартдан кучга кирган бўлиб, тахминан 6 800 нафар виза эгасига таъсир кўрсатади.

custom img

Николас Мадуро устидан суд жараёни бошланди

Агар у айбдор деб топилса, камида 20 йилга озодликдан маҳрум қилиш мумкин.

custom img

Россияда электрон сигаретлар бутунлай тақиқланиши мумкин

Давлат комиссияси электрон никотин етказиб бериш тизимларини тўлиқ тақиқлаш ташаббусини қўллаб-қувватлади.

custom img

Бангладешда автобус дарёга қулаши оқибатида 20 дан ортиқ киши ҳалок бўлди

Автобусда тахминан 40 нафар йўловчи бўлган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"