Ўзбекистон

Ўзбекистон энергетика ҳафталиги ўз ишини бошлади

Унда 29 та давлатдан иштирокчилар қатнашмоқда.

Ўзбекистон энергетика ҳафталиги ўз ишини бошлади

Энергетика вазирлиги томонидан «Ўзекспомарказ» миллий кўргазмалар мажмуасида Ўзбекистон энергетика ҳафталиги ўтказилмоқда.

 

Мазкур ҳафталикда 29 та давлатдан 450 та ишлаб чиқарувчи компаниянинг ёқилғи-энергетика тармоғига оид замонавий ускуналари ва технологияларидан намуналар намойиш этилади.

 

Ушбу тадбирларга бўлган катта қизиқиш иштирокчиларнинг географиясини янада кенгайтирди. Хусусан, 31 мамлакат: Австрия, Озарбайжон, Беларус Республикаси, Бельгия, Болгария, Буюк Британия, Венгрия, Германия, Грузия, Дания, Ҳиндистон, Индонезия, Эрон, Испания, Италия, Қозоғистон, Хитой, Корея Республикаси, Монако, Нидерландлар, БАА, Россия, Саудия Арабистони, Сингапур, АҚШ, Туркия, Франция, Чехия, Швейцария, ва Япония сингари давлатлардан вакиллар ташриф буюрди.

 

Бундан ташқари, кўргазма анжуманлари доирасида хорижий ва маҳаллий компаниялар, халқаро экспертлар ҳамжамияти ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида соҳага оид долзарб мавзулар юзасидан қатор халқаро кўргазмалар ва конференциялар ўтказилиши режалаштирилган.

 

Бугун, 14 май куни Форумни ялпи сессия очиб берди. Унда қуйидаги иккита муҳим тадбирга — 26-Халқаро “O‘zbekiston neft va gazi - OGU 2024” анжумани ҳамда 4-Халқаро энергетика анжуманига старт берилди.

 

Айни пайтда “Энергетика сиёсатини Ўзбекистон миллий стратегиясига мувофиқ уйғунлаштириш” мавзуси бўйича ялпи сессия якунига етди.

 

 

custom img

Сурхондарёда чегара қўшинларига ишга жойлаштиришни ваъда қилган сохта “прокурор” қўлга олинди

У фуқародан 1000 доллар талаб қилган ва пулни олаётган пайтда қўлга олинган.

custom img

Президент Янги Тошкентда қуриладиган мусиқали фаввора лойиҳаси билан танишди

Мажмуада 232 метр баландликка сув отадиган супер фаввора ва 360 даражали сув экрани барпо этилади.

custom img

Янги Тошкентда ФИФА талабларига мос 55 минг ўринли замонавий стадион қурилмоқда

Қиймати 100 миллион долларлик янги стадионда 2027 йилги U-20 жаҳон чемпионати ўйинлари ўтказилади.

custom img

Бухорода она ўғлининг алимент қарзини тўлаб берди

Маълум бўлишича, эркакнинг 2 та ижро ҳужжати бўйича 20 млн қарзи бўлган.

custom img

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Президенти Владимир Путин суҳбатлашди

Ўзбекистон ва Россия етакчилари икки томонлама ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди.

custom img

“Сирдарё” чегара божхона пости орқали Қозоғистонга ўтиш қайта тикланди

Ўзбекистон–Қозоғистон давлат чегарасидаги “Атамекен” чегара божхона постида қурилиш ишлари якунланди.

custom img

Ўзбекистонда олтин қуймалар нархи кескин пасайди

24 март ҳолатига кўра, бир грамм олтин нархи 1 801 200 сўмни ташкил этди.

custom img

Тошкентда Миллий дендрология боғи барпо этилади

2028 йилгача Қорақалпоғистон ва барча вилоятларда камида 100 гектар майдонда шундай боғлар ташкил этилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"