Словакия бош вазирига суиқасд қилинди
У айни дамда касалхонага ётқизилган.

Оммавий ахборот воситалари Словакия ҳукумати мажлиси бўлиб ўтаётган бинода отишма содир бўлгани ҳақида хабар бермоқда. Отишмада бош вазир Фицо яраланган, ҳужумчи қўлга олинган.
Қайд этилишича, отишма Словакия Вазирлар Маҳкамаси йиғилишидан кейин, бош вазиз Фицо чиқиш қилган пайтда юз берган. У айни дамда касалхонага ётқизилган.
Отишма қандай мақсадда қилингани ҳозирча маълум эмас.







