Ўзбекистон

Самарқандда икки қаватли уй қулаб тушиши ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатилди

Фуқаронинг ўзбошимчалиги унга қимматга тушадиган бўлди. Zamon.uz ҳодиса тафсилотларини ўрганиш мақсадида Бош прокуратура ва Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги билан боғланди.

Самарқандда икки қаватли уй қулаб тушиши ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатилди

Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсуддиновнинг маълум қилишича, Самарқанд вилоятининг Жума шаҳрида котлован нотўғри қазилиши оқибатида қурилиш объектига туташ бўлган уй қулаб тушиши ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

 

Қайд этилишича, 2024 йил 15 май куни фуқаро Ҳасан Муродуллаев Паст Дарғом туман ИИБга ариза билан мурожаат қилган. У аризасида туманнинг Самарқанд маҳалласи, Самарқанд кўчаси, 28-рақамли яшаш уйи билан бир девор қўшниси Тохиржон Бегматов ҳовлисида дўкон қуриш учун котлован қазигани, қурувчиларга қазиш ишларини тўхтатишни, акс ҳолда уй қулаб тушушини бир неча бор айтиб келганини билдирган.

 

 

Уй эгаси қурувчилар котлован қазиш ишларини давом эттирганини ва бунинг оқибатда 14 май куни соат 19:45 ларда яшаш хонадони қулаб тушиб, унга 300 минг АҚШ доллари миқдорида моддий зарар етказилганини баён этган. У аризасида фуқаро Тоҳиржон Бегматовга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.  

 

Ҳозирда ҳолат юзасидан Паст Дарғом туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 173-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари бошланган. Таъкидланишича, жиноят ишининг тергови назоратга олинган бўлиб, қўшимча равишда ахборот берилиши таъминланади.  

 

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги хандақ қазиш жараёнида нотўғри йўл тутилганлигини маълум қилди.

 

Фуқаро Б.Исроиловга тегишли бўлган Самарқанд вилояти, Пастдарғом тумани, Жума шаҳри, "Самарқанд" маҳалласи, Самарқанд  кўчасидаги 26-уйни реконструкция қилиш ҳамда ўз ҳудудидан қўшимча бино ва иншоотларни қурилишига Пастдарғом тумани Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимининг 2024-йил 20 январдаги рухсатномаси берилган.

 

 

Мазкур ҳужжатга асосан Самарқанд вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси томонидан 2024 йил 2 февралда архитектура режалаштириш топшириғи ишлаб чиқилган.

 

“МЕЗАНА ПРОЕКТ” МЧЖ ташкилоти томонидан ишлаб чиқилган лойиҳа ҳужжати Самарқанд вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бошқармаси лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш бўйича архитектура ва шаҳарсозлик Кенгаши ишчи органининг 2024 йил 4 мартдаги хулосаси билан келишиб берилган.

 

“МЕЗАНА ПРОЕКТ” МЧЖ ишлаб чиққан лойиҳа ҳужжати “Шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертиза қилиш” республика маркази Самарқанд вилояти филиали томонидан кўриб чиқилиб, 2024 йил 26 мартда экспертиза хулосаси олинган.

 

Самарқанд вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекциясидан объектда қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун рўйхатдан ўтказилган.

 

Ўрганиш жараёнида фуқаро Б.Исроилов  томонидан ўзбошимчалик билан “МЕЗАНА ПРОЕКТ” МЧЖ томонидан ишлаб чиқилган лойиҳа ҳужжатларига амал қилмасдан, пойдевор қуйиш учун ер қазиш ишларини олиб борганлиги сабабли қўшни хонадон пойдевори остидаги тупроқнинг чўкиши натижасида турар-жойнинг бир қисми қулаб тушганлиги аниқланди.

 

"Мазкур ҳолат юзасидан соҳа вакилларидан иборат экспертларнинг ўрганиш натижаларига оид хулосасига асосан яна қўшимча маълумот тақдим қилинади", — дейилади вазирлик муносабатида.

 

Паст Дарғом туман ҳокимлиги эса жароҳат олганлар йўқлигини маълум қилди.

 

 

Маълумот ўрнида: Жиноят кодексининг 173-моддаси 2-қисми “в” бандида мулкни атрофдагилар учун хавфли усулда қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш жинояти назарда тутилган. Бундай қилмиш базавий ҳисоблаш миқдорининг 75 бараваридан 100 бараваригача (25,5 млн сўмдан 34 млн сўмгача) миқдорда жарима ёки 300 соатдан 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

custom img

Жиззахда қоровул 4 йил давомида ишлаган корхонасида ўғрилик қилгани аниқланди

Қоровул навбатчилик кунлари маҳалладошлари билан корхонадан генератор ва тикув машиналарини олиб чиқиб сотгани аниқланди.

custom img

Косонда ҳоким ўринбосари фуқаро билан жанжаллашгани айтилмоқда

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларга расмий муносабат билдирилди.

custom img

Бухоро ва Қашқадарёда ер участкаларини расмийлаштириш эвазига пора олган мансабдорлар ушланди

Ҳар икки ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Сув хўжалигида соғлом ва замонавий бошқарув тизими жорий этилмоқда

Янги тизим доирасида сув инфратузилмаси лойиҳалари ягона электрон платформага ўтказилади.

custom img

Наманганда дарёда чўкиб кетган бир нафар фуқаронинг жасади топилди

Жорий мавсум давомида чўмилиш тақиқланган ҳудудларда сувга тушиш оқибатида бир неча киши ҳалок бўлган.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонда бўлади

Давлат раҳбари Остона шаҳрида “Келажак ўйинлари” учинчи халқаро мусобақасининг тантанали очилиш маросимида иштирок этади.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони соғлиқни сақлаш вазирини қабул қилди

Ўзбекистон Президенти Саудия Арабистони билан устувор лойиҳаларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилди.

custom img

Капитал бозори ислоҳ қилинади: Қонунчилик палатаси янги қонун лойиҳасини маъқуллади

Ҳужжат капитал бозорини халқаро стандартлар асосида ривожлантириш, янги молиявий воситаларни жорий этиш ҳамда инвесторлар ҳуқуқларини кучайтиришни назарда тутади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"