Спорт

"У мени мураббий сифатида кейинги босқичга олиб чиқди"

Гвардиола Клоппнинг кетиши ҳақидаги саволдан сўнг йиғлаб юборди.

"У мени мураббий сифатида кейинги босқичга олиб чиқди"

 

"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола Англия премьер-лигасининг 38-тури доирасидаги "Вест Ҳем Юнайтед"га (3:1) қарши ўйиндан кейин ўтказилган матбуот анжуманида немис мутахассиси Юрген Клоппнинг "Ливерпул"ни тарк этиши ҳақидаги саволдан сўнг йиғлаб юборди.

 

"Мен уни жуда sog'inaman... Юрген Клопп ҳаётимнинг ҳақиқатан ҳам муҳим қисми эди. У мени мураббий сифатида кейинги босқичга олиб чиқди. Биз бир-биримизни ҳурмат қиламиз. Унинг қайтиб келишини ҳис қиляпман. Мен ҳозирги ғалабаларга ёлғиз эриша олмасдим”, - деди Гвардиола.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Арне Слот Юрген Клопп ўрнини эгаллаши маълум бўлганди. У "Ливерпул" билан 2027 йилгача мўлжалланган шартнома имзолаган. Хабар қилинишича, инглиз клуби "Фееноорд"га шартнома муддатидан олдин бекор қилингани учун товон пули сифатида 13–15 миллион евро тўлайди.

 

Гвардиола бошчилигидаги “Манчестер Сити” эса мавсум якунига кўра АПЛда 38 ўйин ўтказиб, 91 очко жамғарди. Жамоа кетма-кет тўртинчи марта Англия Премьер-лигаси чемпионлигини қўлга киритиб, мамлакат тарихида рекорд ўрнатди.

custom img

Беҳруз Каримов фаолиятини Швейцариянинг “Лугано” клубида давом эттиради

18 ёшли футболчи виза расмийлаштирилгач, янги жамоаси сафига қўшилади.

custom img

UEFA Жанни Инфантинони FIFA президенти лавозимидан четлатмоқчи

UEFA FIFА президенти Жанни Инфантинонинг Жаҳон чемпионати тижорат ҳуқуқларини хусусий инвесторларга топшириш режаси бекор қилинганидан сўнг ташкилот раҳбариятига нисбатан ишончсизлик билдирди.

custom img

“Бунёдкор” молиявий муаммолар сабаб Суперлига доирасидаги сафар ўйинига бормайди

Жамоада харажатларни қоплаш учун маблағ мавжуд эмас.

custom img

UEFA FIFA тижорий режасидан воз кечмаса, ЖЧни бойкот қилади

UEFA ва унга аъзо 55 та миллий футбол ассоциацияси FIFA Жаҳон чемпионати бўйича янги тижорий режасини бекор қилмаса, ташкилот мусобақаларида иштирок этмаслигини маълум қилди.

custom img

FIFA собиқ Президенти Жаҳон чемпионатига инвестор жалб этиш режасини танқид қилди

У мундиал тижорат активи эмас, балки жаҳон футболининг маданий мероси эканини таъкидлади.

custom img

Ўзбекистон терма жамоаси FIFА кунларида Жанубий Кореяга қарши майдонга тушади

Учрашув Жанубий Кореяда бўлиб ўтади.

custom img

Элдор Шомуродовнинг голи ЖЧ-2026'нинг энг чиройли 2-голи деб топилди

Шомуродов гуруҳ босқичининг учинчи турида Конго ДР дарвозасига гол киритганди.

custom img

Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер Сити” билан шартномасини 2031 йилгача узайтиради

Ҳусанов ўтган мавсум клуб сафида 37 та учрашув ўтказиб, жамоанинг асосий ҳимоячиларидан бирига айланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"