Жаҳон

Ереванда намойишчилар Пашиняннинг истеъфосини талаб қилди

Ереванда минглаб намойишчилар ерларнинг бир қисми Озарбайжонга берилишига қарши чиқди.

Ереванда намойишчилар Пашиняннинг истеъфосини талаб қилди

 

Ереванда Озарбайжон билан чегаралар делимитациясига қарши норозилик намойиши бўлиб ўтмоқда. Намойишчиларга Арман Апостол черковининг Тавуш епархияси раҳбари, архиепископ Баграт Галстанян раҳбарлик қиляпти. Намойишчилар бош вазир Никол Пашинян истеъфосини ва унинг ўрнига Баграт Галстанянни мамлакатнинг янги бош вазири этиб тайинланишини талаб қилмоқда. Митинг арафасида Еревандаги Арманистон ҳукумати биносини полисиячилар қуршаб олди.

 

Галстанян аллақачон Арман черкови раҳбаридан Арманистон бош вазири лавозимига номзодини қўйиш нияти туфайли уни черков хизматидан четлаштиришни сўраган.

 

Эслатиб ўтамиз, 19 апрель куни Арманистон ва Озарбайжон расмийлари чегарани делимитация қилишга келишиб олган эди.  Ушбу келишувга мувофиқ тўрт қишлоқ Боку назоратига ўтди.

 

Бу Арманистонда май ойининг бошидан бери давом этаётган оммавий норозиликларга сабаб бўлди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

custom img

АҚШ-Эрон музокаралари боши берк кўчага кирди — Axios

Қатар воситачилари икки томон ўртасида келишувга эришишга уринмоқда, бироқ ҳозирча натижа йўқ.

custom img

Токиода 34 кунлик рекорд: ёмғирсиз кун бўлмади

Токио марказида 27 августдан 29 сентябргача ҳар куни ёғингарчилик қайд этилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"