Спорт

Европанинг қайси клубларида мураббий алмашяпти?

Топ жамоаларда жиддий ўзгаришлар юз бермоқда.

Европанинг қайси клубларида мураббий алмашяпти?

 

Бу йил бир қанча мураббийлар мавсум якунланишидан анча олдин клубдаги фаолиятини якунлашини элон қилишди. Айрим клублар янги мураббий танлашга қарор қилишган, бошқалари эса ҳали ҳам изланишда. Қуйида жамоаларда бўлган жиддий ўзгаришлар ҳақида маълумотга эга бўлишингиз мумкин.

 

"Ливерпул"

 

Юрген Клопп 2024 йил бошида "Ливерпул"ни тарк этишини эълон қилганди. "Энфилд"да тўққиз йил давомида у жамоа билан саккизта совринни қўлга киритди. "Ливерпул" уч марта Чемпионлар лигаси финалига чиққан. 2024 йилнинг 19 майи, мерсисайдликлар Клопп бошчилигидаги сўнгги ўйинини ўтказган кун. Мухлислар немис мураббийини тўлиқ шараф билан кузатиб қўйишди. Юргеннинг ўзи эса янги мураббий номини ҳам айтиб ўтди. Эртаси куни "Ливерпул" расман "Фееноорд"да ишлаган Арне Слотнинг мураббий тайинланганини элон қилди.

 

"Челси"

 

Маурисио Почеттино энди "Челси" бош мураббийи эмас. Аргентиналик мураббийнинг Лондон клубида қисқа фаолият олиб борди. У ерда атиги бир мавсум ишлади. "The Telegraph" хабарига кўра, футболчилар "Челси" бошлиқларининг бу қарори ҳақида олдиндан билмаганлар, шу боис мураббийнинг ишдан бўшатилгани ҳақидаги хабардан ҳайратда қолишган. Жамоанинг собиқ футболчилари - Жон Терри ва Густаво Поет ҳам бундай хатти-ҳаракатлардан ҳайратда қолганини тан олди. "Челси" 1 июнгача янги мураббий тайинлашни режалаштирмоқда.

 

"Манчестер Юнайтед"

 

Бир томондан, манкунианликлар Премьер-лигада даҳшатли мавсумни ўтказишди. Улар бор-йўғи саккизинчи ўринни эгаллади – 21-асрдаги энг ёмон натижа. Бошқа томондан, "Манчестер Юнайтед" Англия кубогини қўлга киритди ва Европа лигасига йўл олди. Эрик тен Хагнинг ишдан бўшатилиши ҳақидаги маълумотлар кеча пайдо бўлмади, аммо ҳали расмий эълон қилинмади. Агар у ишдан бўшатилса, Манчестер клубини ким бошқаради? "Sky Sports" нашрининг ёзишича, клуб Киран Маккенна билан музокара ўтказган. "The Guardian" нашрининг хабарига кўра, агар Тен Хаг ишдан бўшатилса, Тухел "Манчестер Юнайтед" бош мураббийлиги учун асосий даъвогарга айланади.

 

"Барселона"

 

Ҳамма аллақачон Хави билан бўлган воқеадан ҳайратда қолди. Аввалига мураббий мавсум якунида жамоани тарк этишини маълум қилди. Кейин эса Хави ишини давом эттириши аниқ бўлди. Аммо, мавсум охирида уни ишдан бўшатишди. Ханс-Дитер Флик "Барселона"нинг янги бош мураббийи бўлади. Журналист Флориан Плеттенберг хабарига кўра, немис мураббийи 2026 йилгача бўлган шартнома имзолайди. "Diaro Sport" нашрининг ёзишича, янги мураббийнинг маоши бу мавсумда Хавиникидан 30% кам бўлади.

 

"Ювентус"

 

Турин клуби янги мавсумни Массимилиано Аллегрисиз бошлайди. Мураббий бу йил жамоа билан Италия кубогини қўлга киритди. Кўринишидан, Тиаго Мотта "Юве"нинг янги мураббийига айланади. У аллақачон "Болонья"ни тарк этган. Мураббий шартномани узайтирмасликка қарор қилди. "Sky Sports Italia" хабарига кўра, Мотта Чемпионлар лигасида ўйнайдиган "Ювентус" таклифини қабул қилишга тайёр. Тахминларга кўра, янги мураббий уч йиллик шартнома имзолайди.

 

"Наполи"

 

Жорий мавсумда жанубий Италия клуби билан 3 нафар мураббий ишлади. Аввалига бу Руди Гарция бўлди, кейин унинг ўрнини Валтер Матсарри эгаллади ва жамоа мавсум якунини Франческо Калзона билан ўтказди. Клуб ва Калзона билан мавсум охиригача "Наполи" билан ишлаш, кейин эса бутун диққатини Словакия терма жамоасига қаратиши шарти бўйича келишиб олишди. Жан Пери Гасперини "Наполи"ни бошқариши мумкинлиги ҳақида миш-мишлар тарқалди, аммо мураббий "Аталанта"да қолишини айтди. Ҳозир жанубликлар президенти Антонио Конте билан музокара олиб бормоқда. Журналист Жанлука Ди Марционинг фикрича, мураббий маош талабини камайтиришга тайёр. Николо Скиранинг таъкидлашича, томонлар келишувга яқин. Конте йилига 6,5 миллион евро маош олади.

 

"Бавария"

 

Сўнгги ҳафталарда Ралф Рангник, Юлиан Нагелсманн, Хаби Алонсо, Роберто Де Зерби, Унаи Эмери Мюнхен клуби таклифига рад жавобини беришди. "Бавария" раҳбарларининг танлови кўпчиликни ҳайратда қолдирди. Жамоага янги мураббий сифатида Венсан Компани тайинланди. Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, "Бавария" раҳбарияти бельгиялик мураббийнинг номзодини аллақачон муҳокама қилиб бўлган. Клуб раҳбарлари Винсенни катта салоҳиятга эга мураббий деб билишади. Компани билан 2027 йилгача шартнома имзоланади,

custom img

Тарихий ғалаба: Жавоҳир Синдаров муддатидан аввал ғалаба қозонди

20 ёшли Синдаров жаҳон чемпиони унвони учун кечадиган баҳсда Доммаражу Гукешга қарши ўйнайди.

custom img

Футболчи Хушнудбек Авилов 27 ёшида вафот этди

Авилов фаолияти давомида мамлакатнинг бир қатор етакчи клубларида тўп сурган. Унинг ўлим сабаби ҳозирча очиқланмаган.

custom img

Ўзбекистон бокс терма жамоаси Осиё чемпионатида 3 та олтин медални қўлга киритди

Ўзбекистон терма жамоаси мусобақани жами 11 та медаль билан якунлади.

custom img

Жавоҳир Синдаров кетма-кет 4-ғалабасини қўлга киритди

Синдаров FIDE Номзодлар турнирида Хитойнинг биринчи рақамли гроссмейстери Вей Йи’ни мағлуб этиб пешқадамлигини мустаҳкамлади.

custom img

Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер Сити”да март ойининг энг яхши футболчиси деб топилди

Ўзбекистонлик ҳимоячи ушбу соврин учун курашда жамоадошлари Родри ва Жереми Докуни ортда қолдириб, ғолиб бўлди.

custom img

Туркия 24 йил ўтиб ЖЧга қайтди

Тўрт карра Жаҳон чемпионлари бўлган Италия қаторасига учинчи бор мундиалсиз қоладиган бўлди.

custom img

Ўзбекистон Венесуэлани пенальтилар сериясида мағлуб этди

Шу тариқа жамоа FIFA Series ғолибига айланди.

custom img

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Габонни 3:1 ҳисобида мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси турнирдаги навбатдаги баҳсни 30 март куни Венесуэлага қарши ўтказади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"