"Барселона" Флик ва унинг ёрдамчиларини рўйхатдан ўтказа олмаяпти
Бунга молиявий қийинчиликлар сабаб бўлмоқда.

"Барселона" янги мураббийлар штабини рўйхатдан ўтказишда қийналмоқда. Каталония клуби айни вақтда янги бош мураббий Ҳанси Флик ва унинг ходимларини рўйхатдан ўтказа олмаяпти. Бу ҳақда "Марса" нашри хабар берди.
Сабаби — "Барса"нинг молиявий муаммолари. Клуб биринчи навбатда мураббийни рўйхатдан ўтказиш учун пул топиши керак.
Шунингдек, Ла Лиганинг сўнгги мавсумида "кўк-анорранглилар" сафида ўйнаган футболчиларнинг ҳаммаси ҳам кейинги мавсум учун рўйхатдан ўтмагани таъкидланган.







