Ўзбекистон

Тошкент аэропортида йўловчи ҳушидан кетди

Ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирилди.

Тошкент аэропортида йўловчи ҳушидан кетди

Ижтимоий тармоқда Тошкент халқаро аэропортининг учиб келиш залида багаж аравачалари ва катта ҳажмдаги юклар билан одамлар тўпланиб турган вақтда аёл йўловчилардан бири ҳушидан кетгани акс этган видео тарқалди.

 

Расмий хабарга кўра, йўловчиларнинг тўпланиб туриши аэропортда юкларнинг кечикиши билан боғлиқ эмас. Истанбул – Тошкент йўналиши бўйича HY-272 рейси Тошкент вақти билан соат 19:04 да пойтахт аэропортига қўнган. Самолётдан юкларни тушириш 19:23 да бошланган. Багажлар ўз вақтида йўловчиларга етказилган. Йўловчиларнинг тўпланиб қолиши багажлар олингач божхона назоратига ўтиш жойида кузатилган.

 

Таъкидланишча, божхона қўмитаси ходимлари томонидан фуқароларга бир неча бор қонун ҳужжатлари бўйича тушунтиришлар берилганига қарамай, кўп миқдорда юки бўлган бир неча йўловчилар тижорат мақсадида олиб келинган товарларни божхона назоратидан ўтказиш ва расмийлаштиришдан бош тортган.

 

Учиб келиш залида ҳушидан кетган аёлга аэропорт тиббиёт ходимлари томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган ва аёлнинг ҳушдан кетишига унинг соғлиғидаги муаммолар сабаб бўлган.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Куз-қиш мавсумида газ ресурслари мавжуд ҳажм ва об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб тақсимланади.

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Суд томонидан тайинланган жиноий жарима МИБ томонидан тўлиқ ундирилиб, суд ҳужжати ижроси таъминланди.

Жиззахда солиқ қарзи сабаб иккита BYD хатланди

Жиззахда солиқ қарзи сабаб иккита BYD хатланди

Қарздорлик бартараф этилмаган тақдирда, машиналар аукционда сотилади.

Поршень ва автомобиль эҳтиёт қисмлари орасидаги наркотиклар: икки киши ушланди

Поршень ва автомобиль эҳтиёт қисмлари орасидаги наркотиклар: икки киши ушланди

Сурхондарёда наркотик моддаларни автомобиль эҳтиёт қисмларига яшириб олиб кириш ва қабул қилиб олиш билан боғлиқ ҳолат фош этилди.

Дориларни рецептсиз олиш тартиби ўзгарди: янги мезонлар белгиланди

Дориларни рецептсиз олиш тартиби ўзгарди: янги мезонлар белгиланди

Энди икки ёки ундан ортиқ фаол моддали дорилар ҳам рецептсиз сотиладиган тоифага киритилилади.

Швеция иш берувчилари ўзбекистонлик кадрларга қизиқмоқда: қайси соҳаларга талаб бор?

Швеция иш берувчилари ўзбекистонлик кадрларга қизиқмоқда: қайси соҳаларга талаб бор?

Кадрлар етишмаётган шимолий ҳудудларда ўзбекистонлик кадрларни тайёрлаш ва ишга жалб этиш масаласи муҳокама қилинди.