Жаҳон

Украина ва Швеция хавфсизлик бўйича шартнома имзолади

Швеция Украинага қарийб 6,5 миллиард евро миқдорида ҳарбий ёрдам кўрсатади.

Украина ва Швеция хавфсизлик бўйича шартнома имзолади

 

Стокголмда Украина президенти Владимир Зеленский ва Швесия бош вазири Улф Кристерссон хавфсизлик кафолатлари бўйича икки томонлама келишувни имзолади.

 

Унга кўра, 2024-2026 йиллар давомида Швеция Украинага қарийб 6,5 миллиард евро миқдорида ҳарбий ёрдам кўрсатади, бу йилига тахминан 2,2 миллиард еврони ташкил этади. Шартноманинг ўн йиллик муддати давомида ёрдам миқдори ортади.

 

Бундан ташқари, Украинанинг ҳарбий ёрдами авиация ва ҳаво мудофааси, зирҳли техника, артиллерия, денгиз хавфсизлигини кучайтириш, миналардан тозалаш ёрдами ва учувчисиз учиш аппаратларини ўз ичига олади.

 

Швеция аллақачон Украинани Арчер артиллерия тизимлари ва SV90 жанговар машиналари билан таъминлаган ва тақдим этишда давом этади, бунинг учун ҳамкорлар биргаликда ишлаб чиқариш имкониятларини ўрганадилар.

 

Швеция, шунингдек, Украинанинг замонавий мудофаа саноати салоҳиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлайди ва Швеция мудофаа маҳсулотларини Украинада маҳаллийлаштириш, таъмирлаш, техник хизмат кўрсатиш ва ишлаб чиқариш бўйича икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиради.

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.