Спорт

Ёрдамчи излаётган Роналду, АПЛга қизиқаётган Родриго ва Робертни чорлаётган турк клуби

Ўтган ҳафтанинг шов-шувли трансфер янгиликлари.

Ёрдамчи излаётган Роналду, АПЛга қизиқаётган Родриго ва Робертни чорлаётган турк клуби

 

Европа футболида мавсум якунига етди. Биз Чемпионлар лигаси ва миллий чемпионатларнинг ғолибларини билиб олдик. Энди эса трансфер янгиликлари ва миш-мишларнинг вақти келди. Қуйида, яқин ҳафталар ичида кузатилган трансфер янгиликлари ҳақида билиб олишингиз мумкин.

 

"Реал"га ҳимоячи керак

 

Мадриднинг "Реал" клуби собиқ жамоа ҳимоячиси Тео Эрнандесга қизиқиш билдирмоқда. Ҳозир франциялик футболчи "Милан"да ўйнайди ва у Мадриддан у ерга кўчиб ўтганди. Энди эса "Реал Мадрид" раҳбарлари яна ўйинчига эътибор қаратишди. Беш йил олдин испан клуби Теони 22,8 миллион еврога сотган бўлса, ҳозирда Трансфермаркт ҳимоячининг нархини 60 миллион еврога баҳоламоқда, аммо "Марса" нашри Теонинг "Бавария"га ўтишини ёзмоқда. Мюнхен клуби Алфонсо Девис жамоадан кетган тақдирда Теодан фойдаланмоқчи. Ўтган мавсумда Эрнандес 46 та учрашувда 5 та гол урди ва 11 та голли узатмани амалга оширди.

 

Серу Гуирассига топ клублар қизиқмоқда

 

Дортмунднинг "Боруссия" клуби ҳужум чизиғини кучайтириш вариантларини қидирмоқда. Серу Гуирасси эса яхши вариант. "Штутгарт" ҳужумчиси ўтган мавсумда Бундеслигада 28 та гол урган. "Боруссия"нинг жорий мавсумдаги энг яхши тўпурари Дониелл Мален 13 бор рақиблар дарвозасини ишғол қилди. Нуфузли инсайдер Фабрицио Романонинг таъкидлашича, Дортмунд клуби аллақачон "Штутгарт" билан музокараларни бошлаган. Бироқ Гуирассининг сермаҳсул ўйини бошқа клубларнинг ҳам қизиқишини уйғотган. Масалан, футболчига "Атлетико" ва "Вест Хем" ҳам даъвогарлик қилмоқда.

 

Роналдуга ёрдамчи керак

 

"Ал-Наср" бу мавсумда биронта ҳам соврин ютолмади. Криштиану Роналду эса чемпионликни жуда хоҳлаганди. Шунингдек, Саудия кубогининг муваффақиятсиз финалидан кейин узоқ вақт йиғлади. Роналду кейинги мавсумда Карлос Каземиро жамоага олиб келинишини истамоқда. Улар "Реал" ва "Манчестер Юнайтед"да бирга ўйнашган. Ҳозирда бразилиялик футболчи "Ал-Наср" билан боғланган. Саудия Арабистони давлат инвестиция фонди трансферни ташкил қилиш учун катта сумма таклиф қилишга тайёр. Каземиронинг ўзи фаолиятини қаерда давом эттиришини ҳал қилмаган. Бразилиялик футболчига Саудия Арабистонига кўчиб ўтиш варианти мақъул келмоқда, аммо у "Манчестер Юнайтед" бошлиқларининг қарорини кутмоқда. Каземиронинг инглиз клуби билан шартномаси 2026 йилнинг ёзида якунига етади.

 

Алонсо жамоасини кучайтириш ҳақида ўйлаяпти

 

Хаби Алонсо жамоаси 2023/2024 йилги мавсумда кўпчиликни ҳайратда қолдирди. Леверкузен клуби трансфер бозорида фаолликни оширмоқчи, чунки янги мавсумда жамоа Чемпионлар лигасида ўйнайди. Клуб мақсадларидан бири - "Жирона" футболчиси Алес Гарция. Аввалроқ, "Барселона" ҳам футболчига даъвогарлик қилганди. Жорий мавсумда 26 ёшли Алес барча турнирларда 40 та ўйин ўтказиб, 3 та гол урган ва 6 та голли узатмани амалга оширган. Романонинг сўзларига кўра, Гарциянинг трансферига шахсан "Байер" бош мураббийи Алонсонинг ўзи қизиқиш билдирмоқда.

 

Флик Киммих Испанияга олиб келмоқчи

 

"Кўк-анорранглилар" бош мураббийини ўзгартирди - Ханс-Дитер Флик бу лавозимни эгаллади. Немис мутахассиси "Бавария" футболчиси Жошуа Киммихни "Барселона"нинг асосий трансфер мақсадларидан бири сифатида белгилади. Аммо, клублар ўртасидаги музокаралар боши берк кўчага кириб қолган. Хабарларга кўра, Киммихнинг маош талаблари испан клуби имкониятларига тўғри келмайди. Киммихнинг Мюнхен клуби билан амалдаги шартномаси келаси ёзда якунига етади. У ўтган мавсумда 43 ўйин, иккита гол урган ва 10 голли узатмани амалга оширган.

 

"Реал" Родригони рекорд суммага баҳоламоқда

 

"Реал Мадрид" вингери Родриго бошқа жамоага ўтишни ўйламоқда. Нега? 23 ёшли футболчининг фикрича, Килиан Мбаппенинг "Реал"га ўтиши бразилияликнинг ўйинини сезиларли даражада қисқартиради. "Мундо Депортиво" хабарига кўра, Родриго "Манчестер Сити"га ўтишга қарши эмас. Унга Англия чемпионати ва Пеп Гвардиола жамоасининг ўйин услуби ёқади. "Реал Мадрид" эса футболчини 170 миллион евродан камига қўйиб юборишни истамаяпти. Жорий мавсумда Родриго барча турнирларда 51 учрашувда 17 та гол урди ва 9 та голли узатмага муаллифлик қилди.

 

"ПСЖ" яна бир катта трансфер устида ишламоқда

 

"ПСЖ" "Наполи" вингери Хвича Кваратсхелияни жамоага олиб келмоқчи. Таъкидланишича, грузиялик футболчи аллақачон француз клуби билан шахсий шартнома шартларини келишиб олган. Фабрицио Романонинг хабар беришича, "Наполи" раҳбарлари футболчига янги шартнома таклиф қилишга тайёр. Улар 23 ёшли Кваратсхелияни жамоада олиб қолиш ниятида. Хвича жорий мавсумда 45 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширди.

 

Туркия жамоаси Левандовскини сотиб олмоқчи

 

"Фенербахче" мавсум оралиғида шов-шув кўтармоқчи. Аввалига Туркия топ-клуби бош мураббийликка Жозе Моуриньони таклиф қилди. Иккинчидан, жамоа "Барселона" ҳужумчиси Роберт Левандовскини сотиб олишга тайёр. Бу трансфер айнан португалиялик мураббий келиши учун кўриб чиқилмоқда. Бироқ, Левандовски "Фенербахче" ҳужум чизиғини кучайтиришнинг ягона варианти эмас. 2023/2024 йилги мавсумда полшалик барча мусобақаларда 49 та ўйинда 26 та гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширди.

custom img

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

custom img

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

custom img

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

custom img

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

custom img

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

custom img

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

custom img

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси яна учта медални қўлга киритди

Ўзбекистонлик спортчилар Аичи-Нагоя-2026 Осиё ўйинларининг навбатдаги баҳсларида аралаш жанг санъати ва ушу йўналишларида учта кумуш медалга сазовор бўлди.

custom img

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 жамоаси чорак финал йўлланмасини нақд қилди

Равшан Ҳайдаров шогирдлари муддатидан аввал гуруҳдан чиқиш вазифасини уддалади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"