Ўзбекистон

Қозоғистондаги чигирткалар Ўзбекистонга ҳам бостириб кирмоқда

Ҳолат бўйича Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги Zamon.uz'ga маълумотлар тақдим этди.

Қозоғистондаги чигирткалар Ўзбекистонга ҳам бостириб кирмоқда

 

Бугун ижтимоий тармоқларда Бухоро вилоятининг кўплаб ҳудудларини чигиртка босаётгани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг Zamon.uz'гa маълум қилишича, ҳозирда мутахассислар томонидан ҳудудда, зарарли ҳашаротларга қарши тегишли чоралар амалга оширилмоқда.

 

Билдирилишича, энг хавфли бўлган катта ва кичик саксовул букур чигирткасига қарши жорий йил апрель ойининг учинчи декадасида кураш ишлари бошланган. Хусусан, Бухоро, Навоий, Хоразм (Тупроққалъа) вилоятларида тизимли иш ташкил этилган. Қорақалпоғистон Республикасининг шимолида об-ҳавонинг салқин кели сабабли чигирткаларга қарши кимёвий ишловлар июнь ойидан бошланган.

 

Бир неча кун аввал Қозоғистон Республикаси ҳудудида мисли кўрилмаган даражада зарарли чигиртка тарқалгани ҳақида хабарлар эълон қилинди. Вазият Ўзбекистон ҳудудида фавқулотда ҳолат тусини олмаслиги учун қўшни давлат билан трансчегаравий ҳудудларда, хусусан, Навоий, Тошкент вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида назорат кучайтирилди. Қайд этилишича, Қозоғистон Республикасида зарарли чигирткага қарши кураш хизматлари мавжуд эмаслиги вазиятни мураккаблаштирган. Қўшни мамлакатда бу каби тадбирлар тендер танловларида ғолиб бўлган хусусий ташкилотлар томонидан амалга оширилади. Бунинг натижасида энг қимматли ресурс - вақт бой берилиб, чигирткаларни чегарадош ҳудудлардан учиб ўтишига олиб келмоқда.

 

Маълумот учун, чигирткалар ҳаво ҳарорати кўтарилгани сари ўртача ҳисобда 5-6 кунда 1 ёшни ўтайди, яъни энг хавфли ҳисобланган фазага – қанот чиқариш даврига етиб келади. Бунда ҳашаротлар кунига 50-60 километргача масофани босиб ўтиши мумкин. Чигирткалар хавфини бартараф этиш мақсадида БМТнинг ФАО дастури доирасида қўшни давлатларда тизимли иш ташкил қилиш таклифи илгари сурилган эди. Шунингдек, зарарли чигирткалар тарқалиши хавфи юқори бўлган Туркманистон Республикаси билан трансчегаравий ҳудудлар Бухоро ва Хоразм вилоятларида ҳам назорат кучайтирилди. Мониторинг жараёнида Бухоро вилоятининг Ромитан, Қоракўл, Олот, Жондор туманларида чигиртка тарқалганлиги аниқланиб, ўша куннинг ўзида кимёвий ишлов олиб борилди. Бугунги кунга қадар Бухоро вилоятида 12321 гектар майдонда кураш тадбирлари ўтказилган. Шунингдек, қўшни Хоразм вилоятида ўчоқларни олдини олиш мақсадида 3272 гектарда кимёвий ишлов ўтказилди.

 

Зарарли чигирткага қарши кураш мавсумини беталофат ўтказиш учун моддий-техник база яратилган бўлиб, ёқилғи, кимёвий воситалар заҳираси жамғарилган. Жумладан, 144 та ОВХ ва ВП-1 трактор пуркагичи, 309 та моторли осма қўл пуркагичи, 28 та юқори унумли пуркагичли автомашиналар – жами 500 дан ортиқ техника жалб этилган. Маълумот учун, 2024 йилда республикада зарарли чигирткаларнинг 574,8 минг гектар майдонда кураш тадбирлари олиб борилиши башорат қилинган. Бугунги кунга қадар республика бўйича 375,4 мингдан ортиқ гектар майдонда кимёвий ишлов ўтказилган. Кузги ва баҳорги кузатувлар натижасида ҳашарот тухум қўйган ареаллар ҳам кўздан кечирилиб, фавқулотда вазият юзага келишини олдини олиш мақсадида кураш чоралари давом этмоқда.

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.