Ўзбекистон

Жиноят ишлари бўйича судларда тергов судяси лавозими жорий этилади

Бу бўйича Президент фармони қабул қилинди.

Жиноят ишлари бўйича судларда тергов судяси лавозими жорий этилади

“Тезкор-қидирув ҳамда тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармонига кўра, 2025 йил 1 январдан

 

  • жиноят ишлари бўйича судга қадар иш юритув даврида процессуал қарорларга санкция бериш масаласи жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судларида алоҳида судялар – тергов судьялари томонидан кўриб чиқилиши тартиби жорий этилади;

 

  • жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судларида тергов судяси лавозими киритилади; 

 

  • жиноят ишлари бўйича судга қадар иш юритув даврида тергов судяси томонидан процессуал қарорларга берилган санкциялар фақатгина апелляция инстанциясида Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, Ўзбекистон ҳарбий суди томонидан якка тартибда қайта кўриб чиқилиши тартиби белгиланди; 

 

  • тергов судьяларига маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколати берилади; 

 

  • тергов судьялари томонидан кўриб чиқиладиган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юқори инстанцияларда қайта кўриб чиқишнинг амалдаги тартиби сақлаб қолинади.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони соғлиқни сақлаш вазирини қабул қилди

Ўзбекистон Президенти Саудия Арабистони билан устувор лойиҳаларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилди.

custom img

Капитал бозори ислоҳ қилинади: Қонунчилик палатаси янги қонун лойиҳасини маъқуллади

Ҳужжат капитал бозорини халқаро стандартлар асосида ривожлантириш, янги молиявий воситаларни жорий этиш ҳамда инвесторлар ҳуқуқларини кучайтиришни назарда тутади.

custom img

Жанубий Кореяга ишга юборишдаги 90 млн долларлик иш бўйича суд бошланади

Жиноят иши доирасида тўрт нафар шахсга нисбатан бир қатор оғир моддалар билан айблов эълон қилинган.

custom img

Қарийб 600 миллион сўм ютуққа эга “Йил ўқитувчиси” танловининг финал синовлари ўтказилмоқда

Мазкур танловда Республиканинг 208 та ҳудудида фаолият олиб бораётган жами 416 нафар педагог иштирок этмоқда.

custom img

Бўкада бедарак йўқолган эркак ўлик ҳолда топилди

Ҳозирда марҳумнинг ўлим сабабини аниқлаш учун суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

custom img

B2 сертификатига эга бўлмаган хорижий тил ўқитувчилари ишдан бўшатилиши мумкин

Тегишли сертификатга эга бўлмаган хорижий тил ўқитувчилари билан меҳнат шартномасини бекор қилишни назарда тутувчи қарор лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

custom img

“Чинор” метро бекати 29 июлдан фаолиятини қайта бошлайди

Реконструкциядан сўнг бекатдаги кунлик хизмат кўрсатиш қуввати 40 минг нафаргача оширилди.

custom img

Ўзбекистонда ҳарбий форма кўринишидаги кийимларни кийганлик учун жарима жорий этилади

Фуқароларни чалғитувчи ва давлат органлари обрўсига путур етказиши мумкин бўлган формали кийимлардан фойдаланишга қарши қонун лойиҳасини маъқулланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"