Ўзбекистон

ОТМга кириш тест синовлари 14-28 июл кунлари ўтказилади

Абитуриентлар ижодий имтиҳонда тўплаган баллни ўша куннинг ўзида, тестда тўплаган баллни эртасига билиши мумкин бўлади.

ОТМга кириш тест синовлари 14-28 июл кунлари ўтказилади

Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси ташаббуси билан навбатдаги “Ҳукумат соати” бўлиб ўтди. 

 

Унда депутатлар “Олий таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилиш тизимини янада такомиллаштириш, шу жумладан, давлат олий ва профессионал таълим муассасаларига кириш учун имтиҳонларни “аввал тест, сўнг танлов” тамойилига мувофиқ ташкил этиш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида”ги масалани муҳокама қилди. 

 

Кун тартибидаги ушбу масала юзасидан депутатларнинг саволларига Ўзбекистон олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов жавоб берди. 

 

Маълум қилинишича, 2024-2025 ўқув йили учун бакалавриатга қабул бўйича рўйхатдан ўтишнинг биринчи босқичи жорий йил 5 июн кунидан бошланди ва 25 июнгача давом этади. Бунинг учун абитуриентларга фақат тест синовлари ўтказиладиган йўналишларга тест топширадиган фанлар, таълим тили, тест топшириш ҳудудини танлаш, шунингдек, ижодий имтиҳон ўтказиладиган йўналишларга эса бакалавриат таълим йўналиши ва ижодий имтиҳон топшириладиган олийгоҳни танлаш имконияти яратилди. 

 

Рўйхатдан ўтишнинг биринчи босқичи якунлангандан сўнг, 1-25 июл кунлари ижодий имтиҳонлар, 14-28 июл кунлари тест синовлари ўтказилиши режалаштирилган. Мазкур тадбирлар бўйича вазирлик, Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги ҳамда олийгоҳлар томонидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. 

 

Хусусан, абитуриентлар ижодий имтиҳонда тўплаган балини ўша куннинг ўзида, тестда тўплаган балини эртасига билиши мумкин бўлади. Ижодий имтиҳон ва тест синовлари тўлиқ якунлангандан сўнг, 15 кун давомида рўйхатдан ўтишнинг иккинчи босқичида абитуриентлар тест балларидан келиб чиқиб, 5 тагача олийгоҳ (йўналиш), таълим шаклини, танлов устуворлигини, ижодий имтиҳон ўтказилган йўналишлар учун эса қўшимча равишда танланган йўналиш бўйича яна шунча олийгоҳни танлаш ҳуқуқига эга. 

 

Вазир педагогика соҳасида кадрлар тайёрлайдиган олий таълим муассасалари талабалари учун 2-курсдан бошлаб ҳафталик ўқув машғулотларини “4+2” тартибида, жумладан дарсларнинг 4 куни олий таълим муассасасида, 2 куни мактабгача, умумий ўрта ва профессионал таълим муассасаларида амалиёт ўташ шаклида олиб борилишини таъминлашга қаратилган ишлар давом эттирилишини маълум қилди. 

Қалбаки пуллар савдоси фош этилди: 297 млн сўмлик банкнотларни 148 млн сўмга сотган шахс ушланди

Қалбаки пуллар савдоси фош этилди: 297 млн сўмлик банкнотларни 148 млн сўмга сотган шахс ушланди

Унинг уйидан қалбаки банкнотлар тайёрлашда фойдаланилган принтер, махсус қоғозлар ва бошқа ускуналар ҳам топилган.

“Шаҳристон” бекатида метро поезди нега тўхтаб қолди?

“Шаҳристон” бекатида метро поезди нега тўхтаб қолди?

Метрополитен поезд носозлиги юзасидан изоҳ берди.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

ОТМга кириш тест синовлари 14-28 июл кунлари ўтказилади | Zamon.uz