Ўзбекистон

Рақамли криминалистика соҳасида илмий-тадқиқот фаолияти ташкил этилади

Бу бўйича Президент қарори қабул қилинди.

Рақамли криминалистика соҳасида илмий-тадқиқот фаолияти ташкил этилади

Унга кўра, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясига (Академия) қуйидаги қўшимча вазифалар юклатилди, жумладан:

 

➖рақамли криминалистика соҳасида инновацион тадқиқотлар олиб бориш, катта ҳажмдаги маълумотлар (“Big Data”), сунъий интеллект ва бошқа илғор технологияларни таҳлил қилиб, амалиётга жорий этиш;

 

➖ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга жиноятларнинг рақамли изларини аниқлаш, олиб қўйиш, сақлаш ва тадқиқ қилиш бўйича тезкор-қидирув тадбирлари, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларини ўтказишда рақамли криминалистика жиҳатидан амалий ёрдам бериш;

 

➖рақамли экспертизанинг замонавий технологиялари ва воситаларини жорий этиш.

 

Академиянинг Рақамли криминалистика илмий-услубий маркази негизида Рақамли криминалистика илмий-тадқиқот институти (Институт) ташкил этилади.

 

2024 йил 1 августдан Институтга рақамли криминалистика бўйича суд экспертизалари ва тадқиқотларни ўтказиш ҳуқуқи берилади.

 

Институт суд-экспертлик фаолияти қамровини кенгайтириш мақсадида 2024 йил якунигача катта ҳажмдаги маълумотлар (“Big Data”) экспертизаси ўтказилишини йўлга қўйади.

 

“Рақамли далиллар ягона реестри” идоралараро автоматлаштирилган тизимининг синов версияси 2025 йил 1 мартгача, 2025 йил 1 августгача тўлиқ версияси жорий этилади.

custom img

Тошкент ва унинг атрофидаги иссиқхоналар учун ер ҳамда мол-мулк солиғи 10 баравар оширилиши мумкин

Иситиш қозонхоналари демонтаж қилинган ёки электр энергияси билан иситиладиган иссиқхоналарга оширилган мол-мулк ва ер солиғи татбиқ этилмайди

custom img

Туркияда ўзбекистонлик аёл учинчи қаватдан тушиб кетди

Бурса шаҳридаги ўзбекистонлик кўнгиллилар аёлнинг даволаниши ва соғайишига кўмаклашди. Шундан сўнг у Ўзбекистонга қайтарилди.

custom img

Тошкентда 58-Халқаро кимё олимпиадаси якунланди

Ўзбекистон терма жамоаси мусобақани 1 та олтин ва 3 та кумуш медаль билан тамомлади.

custom img

Президент фуқароларнинг ижтимоий реестрга киритиш бўйича аризаси асоссиз рад этилганини танқид қилди

Бундай ҳолатлар, айниқса, Бўстон, Олтинкўл, Ховос, Тошлоқ, Шароф Рашидов, Учқудуқ ва Деҳқонобод туманларида кўп учраётгани қайд этилди.

custom img

"Қамчиқ" довонида хавфли тошлар мажбурий кўчирилди

Ушбу тадбир табиий офатларнинг олдини олиш ва автомобиль йўлида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ўтказилди.

custom img

Самарқандда Қорадарёда аҳволи ёмонлашган эркак қутқариб қолинди

Дарёда чўмилаётган фуқаронинг бирдан соғлиги ёмонлашиб ҳаракатлана олмай қолган.

custom img

Тошкентда солиқ қарзи сабаб кўчмас мулк хатланди

Маълум бўлишича, МЧЖнинг банкдан 14 млн сўм солиқ қарзи бўлган.

custom img

Энергетика тизимида битирувчиларни ишга қабул қилиш бошланди

Меҳнат ярмаркасида 100 дан ортиқ битирувчи иш берувчилар билан учрашди, 80 нафардан ортиғи суҳбат босқичига йўлланма олди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"