Ўзбекистон

Энди тил ўрганган ёшлар моддий рағбатлантирилади

Бу бўйича Президент қарори қабул қилинди.

Энди тил ўрганган ёшлар моддий рағбатлантирилади

“Ёшларни хорижий тилларга ўқитиш тизими самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Қарори қабул қилинди.

 

Унга кўра, имтиҳон топшириш харажати қопланадиган халқаро имтиҳон тизимлари бўйича инглиз, немис, француз, корейс, хитой ва япон тилларидан камида С1 ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги сертификат олган ёшларни имтиҳон топшириш харажатларини компенсация қилишга қўшимча равишда ўқиш харажатларини қоплаш учун БҲМнинг 3 баравари (1 млн 20 минг сўм) миқдорида бир марталик моддий рағбатлантириш тизими жорий этилади.

 

2024 йил 1 сентябрдан 2027 йил 1 январгача ёшларнинг немис, француз, корейс, хитой ва япон тиллари бўйича халқаро имтиҳон тизимларида имтиҳон топшириш харажатлари қоплаб берилиши учун улар томонидан тўпланиши лозим бўлган баллнинг (сертификат даражасининг) минимал кўрсаткичи бир поғона пасайтирилади.

 

Шунингдек, умумий ўрта таълим муассасаларининг синф хоналарини таълим жараёнидан бўш вақтда касб-ҳунар ва хорижий тилларни ўқитиш фаолиятини амалга ошириш учун тўғридан-тўғри шартномалар асосида текин фойдаланиш ҳуқуқи билан хусусий ўқув марказларига беришга рухсат этилади.

 

Бунда тегишли умумий ўрта таълим муассасаларининг рўйхати Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан тасдиқланади.

custom img

BMW’даги фожиа: ЙПХ инспекторини уриб кетиб, унинг ўлимига сабабчи бўлган ўқувчи қамалди

Инспекторнинг ўлимига сабаб бўлган вояга етмаган ўсмирга суд ҳукми ўқилди.

custom img

Оролбўйида паррандачилик: Кегейли паррандачиликни ривожлантирмоқда

Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонга ташрифи давомида “Кегейли барака наслли парранда” корхонаси фаолияти билан танишди. 7,8 млн долларлик лойиҳада 130 минг товуқ парвариш қилинмоқда.

custom img

Шўр ерда боғдорчилик: Қорақалпоғистонда интенсив боғлар майдони 10 минг гектарга етказилади

Шавкат Мирзиёев Кегейли туманидаги “ADM Agro” корхонасининг 330 гектарлик саноатлашган интенсив боғида йўлга қўйилган аграр тажриба билан танишди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Каллибек Камалов хотирасини ёд этди

Каллибек Камалов кўп йиллар Қорақалпоғистонда раҳбарлик лавозимларида фаолият юритиб, ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожига ҳисса қўшган.

custom img

Пенсияни кўпайтириб бериш ваъдаси: Урганчда ҳоким ёрдамчиси ушланди

У фуқаронинг турмуш ўртоғи пенсиясини ошириб беришни ваъда қилиб, ундан 15 млн сўм олган.

custom img

3472 сўмгача: Тошкент вилоятида ичимлик суви ва оқова сув тарифлари оширилади

Янги тарифлар 3 октябрдан кучга киради.

custom img

Истанбул–Тошкент рейси 3 соатдан ортиқ кечикди: Рақобат қўмитаси ўрганиш бошлади

Йўловчиларга зарур ахборот ва хизматлар кўрсатилгани ҳамда истеъмолчилар ҳуқуқларига риоя этилгани текширилмоқда.

custom img

Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонга икки кунлик ташриф билан боради

Ташриф давомида ҳудудни комплекс ривожлантириш бўйича йиғилиш ўтказилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"