Сирдарёда йўловчи автобус аварияга учради
Унда 14 нафар йўловчи бўлган.

Сирдарё вилоятида юк автомобили ва автобус иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар қилди.
Ҳодиса 28 июнь куни соат 12:30 ларда Сирдарё тумани Зиёкор МФЙ ҳудудидан ўтувчи йўлда юз берган. Термиз-Тошкент йўналишида Isuzu русумли юк автомобили йўлнинг ўнг томон қисмида йўловчиларни тушириш учун тўхтаб турган Isuzu русумли йўловчи ташувчи автобусни орқа қисмидан уриб юборган.
Оқибатда Isuzu русумли йўловчи ташувчи автобус салонида бўлган 1 нафар йўловчи жароҳат олиб, туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган.
Ҳозирда Сирдарё тумани ИИБ ходимлари томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.







