Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев Си Цзиньпин билан учрашди

Мулоқотда минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Шавкат Мирзиёев Си Цзиньпин билан учрашди

Остона шаҳрига амалий ташриф доирасида 3 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг музокаралари бўлиб ўтди.

 

Учрашув аввалида давлат раҳбари Хитой Раисига Ўзбекистондаги ортга қайтмас ислоҳотларни қатъий қўллаб-қувватлаётгани ҳамда мамлакатлар ўртасидаги дўстлик ва барча шароитларда ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратаётгани учун самимий миннатдорлик билдирди.

 

Етакчилар кейинги йилларда икки томонлама ҳамкорликнинг барча йўналишларида улкан ютуқларга эришилганини таъкидладилар.

 

Ўзбекистон Президентининг жорий йил январь ойида Хитойга давлат ташрифи чоғида эришилган келишувлар изчил амалга оширилаётгани алоҳида мамнуният билан қайд этилди.

 

Ҳукуматлар, парламентлар, ташқи сиёсат ва тармоқ идоралари даражасидаги алоқалар сезиларли даражада фаоллашди.

 

Йил якунига қадар Ташқи ишлар вазирлари стратегик мулоқотининг иккинчи йиғилишини Тошкент шаҳрида ўтказиш режалаштирилган. Яқин кунларда Хитой парламентининг юқори даражадаги делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи кутилмоқда.

 

Савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик жадал ривожланмоқда.

 

Ўтган йили товар айирбошлаш ҳажми 14 миллиард долларга етди. Яқин истиқболда бу кўрсаткични 20 миллиард долларга етказиш имкониятлари қайд этилди.

 

Инвестиция лойиҳаларининг жорий портфели 50 миллиард доллардан ошган. Шу йил бошидан буён мамлакатимизда 3 миллиард доллардан зиёд Хитой сармояси ўзлаштирилиб, 500 дан ортиқ янги қўшма корхона ташкил этилди.

 

Инфратузилма, саноат кооперацияси, қишлоқ хўжалиги ва "яшил" энергетика соҳаларида стратегик ҳамкорлик дастурларини қабул қилишни жадаллаштиришга келишиб олинди.

 

Яқинда Жиззах вилоятида Ўзбекистон-Хитой технопарки ишга туширилгани ва минтақамизда биринчи бўлиб "BYD" электромобиллари ишлаб чиқарила бошлангани мамнуният билан қайд этилди.

 

Хитойнинг етакчи молиявий тузилмалари билан ҳамкорлик кенгаймоқда. Хусусан, "Ипак йўли" жамғармаси билан инвестиция платформаси яратилди, Хитой Эксимбанки кўмагида пойтахтимизда Олимпия шаҳарчаси қурилиши якунланмоқда. Ушбу банкнинг Тошкент шаҳрида ҳудудий филиали очилиши кутилмоқда.

 

Ҳудудлараро алмашинувлар фаоллашгани юқори баҳоланди. Йил бошидан буён мамлакатимизнинг барча ҳудудлари раҳбарлари бир неча бор Хитойга ташриф буюрди, Шинжон-Уйғур автоном райони, Анхой, Цзянси, Цзянсу, Чжэцзян, Шандун, Шэнси ва Шанхай музофотлари делегациялари Ўзбекистонда бўлди. Пекин, Урумчи ва бошқа бир қатор шаҳарларда савдо уйлари очилди.

 

Келгуси йилда иккинчи Ҳудудлар форуми ўтказилиши белгилаб олинди.

 

Президентимиз ХХР Раисини камбағалликка қарши курашиш соҳасида амалий ҳамкорликни қўллаб-қувватлаётганини алоҳида таъкидлади. Бу муҳим йўналишда тажриба алмашиш бўйича узоқ муддатли дастур қабул қилиш таклифи билдирилди.

 

"Бир макон, бир йўл" ташаббуси доирасида транспорт боғлиқлигини мустаҳкамлаш ва минтақани ривожлантиришда стратегик аҳамиятга эга бўлган Хитой - Қирғизистон - Ўзбекистон темир йўлини қуриш бўйича амалий ишларни тез фурсатда бошлаш муҳимлиги таъкидланди.

 

Минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди. Ўзбекистон томонининг "ягона Хитой" сиёсатини қўллаб-қувватлаш ва "уч ёвуз куч"га қарши курашиш борасидаги позицияси ўзгармас экани тасдиқланди.

 

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, "Марказий Осиё - Хитой" формати ва бошқа халқаро ва минтақавий тузилмалар доирасидаги яқин ҳамкорлик давом эттирилади.

 

Давлатимиз раҳбари ХХР етакчисига ШҲТга раислик даврида катта муваффақиятлар тилади.

 

Туризм, илм-фан, таълим, кадрлар тайёрлаш ва хитой тилини ўрганиш соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш зарурлиги таъкидланди.

 

Яқинда Тошкентда Марказий Осиёдаги Конфуций институтлари форуми бўлиб ўтади. Мамлакатимизда ХХР олий ўқув юртлари филиалларини очиш, Хитойнинг профессионал таълим тизими - "Лу Бан устахонаси"ни кенг жорий этиш режалари белгиланди. Иккинчи Таълим форумини келгуси йилда ўтказиш таклифи билдирилди.

 

Музокаралар якунида Ўзбекистон Президенти ХХР Раисини мамлакатимизга ташриф билан келишга таклиф этди.

 

Учрашув ҳар доимгидек ўзаро ишонч, очиқлик ва дўстлик руҳида ўтди.

custom img

Тошкентдаги мудҳиш ЙТҲда икки автомобилни ҳам вояга етмаганлар бошқаргани аниқланди

ЙТҲ оқибатида бир аёл вафот этган. Lacceti иккига бўлиниб кетган.

custom img

Балиқчиликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилади

Тошкент давлат аграр университети ҳамда Хитойнинг Далиян университети ҳамкорлигида балиқчилик ва аквакултура йўналиши бўйича қўшма факультет ташкил этилади.

custom img

Олий таълимда янги таълим йўналишлари ва мутахассисликлар жорий этилди

Эндиликда олий таълим муассасаларида дронлар, мобил робототехника, яшил иқтисодиёт, урбанистика, халқаро сув дипломатияси ва бошқа замонавий йўналишлар бўйича ҳам мутахассислар тайёрланади.

custom img

“Ягона QR-код бошқа тўлов усулларини бекор қилмайди”: Солиқ қўмитаси тушунтириш берди

Қўмита тадбиркорлар бошқа тўлов ташкилотларининг QR-кодларидан фойдаланишда давом этиши мумкинлигини, солиқ органлари эса бунга аралашиш ваколатига эга эмаслигини таъкидлади.

custom img

Тошкентда янги типдаги мактаблар қурилади: ўқувчи сиғими икки баравар оширилади

Сергелидаги айрим мактаблар қувватидан икки баравар юқори юкламада ишламоқда. Муаммони ҳал этиш учун янги мактабларда спорт зали ва ошхона ертўлага жойлаштирилади.

custom img

Оҳангаронда даладаги хуфия жойдан синтетик наркотикни олган хорижлик ушланди

Хорижликнинг Тошкентдаги вақтинча яшаш хонадонидан электрон тарозилар ва бошқа ашёвий далиллар мусодара қилинди.

custom img

Тошкентнинг ҳар бир туманида 15–20 та замонавий ҳожатхона қурилади

Йил бошидан буён пойтахтга қарийб 3 миллион хорижлик сайёҳ ташриф буюргани қайд этилди.

custom img

Тошкентда 230 та маҳаллада ярим йилда бирорта ҳам жиноят содир этилмади

Сергелида 29 та маҳалла “яшил” тоифага ўтди, 17 та маҳаллада умуман жиноят қайд этилмади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"