Ўзбекистон

Бекободда 1 млрд сўмлик кредит маблағлар талон-торож қилинди

Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Бекободда 1 млрд сўмлик кредит маблағлар талон-торож қилинди

Қайд этилишича, Бекобод туманидаги сут ва сут маҳсулотлари етиштириш ҳамда наслли чорва молларни кўпайтириш билан шуғулланувчиBF” МЧЖга Австрия давлатидан 65 бош наслли, йирик шохли чорва моллари олиб келиш мақсадида 2020 йилда банк томонидан 7 йил муддатга 2 йил имтиёзли давр билан йиллик 19 фоиз устама тўлаш, шундан 3 фоизини Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ҳисобидан қоплаб бериш шарти билан 1 млрд 680 млн сўм кредит маблағлари ажратилган.

 

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йилдаги “Чорвачилик тармоғига давлат томонидан субсидия ажратишни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 280-сонли қарори билан тасдиқланган Низомга асосан, хориждан келтирилган чорва моллари учун 116 млн сўмлик субсидия маблағи ҳам ажратилган.

 

Аммо МЧЖ томонидан банкка тақдим қилинган бизнес режада кўрсатилган сут маҳсулотлари етиштириш ва наслли молларни кўпайтириш, уларни 2 авлод олгунгача сақлаш билан боғлиқ ишлар амалга оширилмасдан, аксинча, 44 бош наслли, йирик шохли чорва моллари нақд пулга сотиб юборилган. Бунинг натижасида 1 млрд 82 млн сўмлик кредит маблағлари талон-торож қилинган.

 

Ажратилган кредит маблағларининг мақсадли сарфланиши юзасидан банк томонидан керакли даражада мониторинг ишлари олиб борилмаган.

 

Ҳозирда ҳолат юзасидан МЧЖ мансабдор шахсларига ва банк мансабдорларига нибатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

custom img

Тошкентда “Яшил тўлқин” тизимининг илк йўналиши ишга туширилди

Тизим эрталаб шаҳар маркази, кечқурун эса қарама-қарши йўналишда ишлайди ва светофорларнинг синхрон ҳаракатини таъминлайди.

custom img

Жиззахда она-болалар МИБ орқали яшаш хонадонига қайтди

Маълум бўлишича, она ва унинг уч нафар болалари турмуш ўртоғининг уйига киритилмаётган бўлган.

custom img

Пискентда алиментдан қарздор ота хонтахта тагидан топилди

Маълум бўлишича, эркак алиментни мунтазам тўламай келган, қарздорлик эса 40 млн сўмдан ортиб кетган.

custom img

Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 41 миллиард доллардан ошди

Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 7,4 фоиз ўсиш қайд этилган бўлсада, импорт ҳажмининг кескин ортиши ташқи савдо балансида 9,2 миллиард долларлик манфий сальдо юзага келишига олиб келди.

custom img

Наманганда банкдан қарздорлик сабаб юк машиналари хатланди

Маълум бўлишича, МЧЖнинг банкдан 5 млрд қарздорлиги бўлган.

custom img

Ўзбекистонда ажримларнинг қарийб ярми фарзандсиз оилалар ҳиссасига тўғри келмоқда

Энг кўп ажрим Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида қайд этилган.

custom img

ЙПХ мотоцикллари билан тўқнашган Оniх ҳайдовчиси вафот этди

Ҳодиса оқибатида патруль мотоциклини бошқариб келган ЙПХ ходими воқеа жойида вафот этган эди.

custom img

Жиззахда қоровул 4 йил давомида ишлаган корхонасида ўғрилик қилгани аниқланди

Қоровул навбатчилик кунлари маҳалладошлари билан корхонадан генератор ва тикув машиналарини олиб чиқиб сотгани аниқланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"