Жаҳон

Байден сайлов кампаниясини давом эттирмоқчи

У касаллиги сабаб сайлов пойгасидан чиқиши мумкинлиги айтганди.

Байден сайлов кампаниясини давом эттирмоқчи

АҚШнинг амалдаги президенти 19 июль куни Трамп билан июн ойидаги муваффақиятсиз дебатдан сўнг Конгрессдаги демократ ҳамкасбларининг сайловолди пойгасидан чиқиш чақириқлари фонида кейинги ҳафтада курашга қайтишини маълум қилди.

 

81 ёшли Байден ҳафта бошида Лас-Вегасга қилган сафари чоғида COVID-19 билан касаллангани маълум бўлди. Оқ уй енгил аломатлар ва умумий ҳолсизлик ҳақида хабар берди. Тестдан сўнг Байден даволаниш учун Делавэрдаги уйига қайтди.

 

Ҳозиргача Конгресснинг 264 нафар демократ аъзосидан 32 нафари Байденни сайловолди кампаниясини тугатишга очиқ чақирди, бошқа юқори мартабали демократлар эса буни якка тартибда айтишган, деб хабар берди Reuters. АҚШ собиқ президенти Барак Обама, Вакиллар палатаси собиқ спикери Нэнси Пелоси ва Конгрессдаги партия етакчилари Байденнинг сайловолди кампанияси натижалари ҳақида шахсий хавотирларини билдирганликлари ҳақидаги хабарлар ортидан охирги 48 соат ичида Байденга нисбатан босим кескин ошди.

 

Демократлар 5 ноябрдаги сайловда республикачиларнинг ғалаба қозонишидан ташвишланишмоқда, бу Трамп ва унинг иттифоқчиларига нафақат Оқ уй, балки Конгресс ҳар икки палатасида ҳам кўпчилик ўринни қўлга киритиш имконини беради.

 

custom img

Олимлар Эбола вирусининг Европага тарқалиш хавфини 92 фоиз деб баҳолади

Япон олимлари ҳисоб-китобларига кўра, Эбола вирусининг халқаро авиақатновлар орқали Европага кириб келиш эҳтимоли юқори бўлиб, энг катта хавф Белгияда қайд этилган.

custom img

Туркия барқарор туризм бўйича халқаро эътирофга сазовор бўлди

Туркия экологик ва маданий барқарорлик соҳасидаги саъй-ҳаракатлари натижасида Wanderlust журналининг “The Travel Green List 2026” рўйхатидан икки йўналиш бўйича ўрин олди.

custom img

2035 йилгача иссиқхона газлари чиқиндиларини 50 фоизга камайтириш режалаштирилмоқда

Ўзбекистон делегацияси Бонндаги FMCP3 сессиясида миллий иқлим мажбуриятлари бўйича эришилган натижаларни тақдим этди.

custom img

Зеленский Путин билан G7да учрашув таклиф қилди, Россия жавоб бермади

Украина томони музокара ташаббусини бир нечта каналлар орқали етказган.

custom img

Ўзбекистон ва Қозоғистонда мигрантларни қабул қилиш марказлари бўйича келишувлар йўқ — EИ

Европа Иттифоқи Марказий Осиёда мигрантлар марказларини очиш юзасидан ҳозирча ҳеч қандай музокаралар олиб борилмаганини маълум қилди.

custom img

АҚШ ва Эрон дастлабки сулҳ битимини имзолади

Бироқ томонлар ҳали узоқ муддатли сулҳ бўйича якуний келишувга эришмаган.

custom img

Ҳормуз бўғозидан ўтиш 60 кун давомида бепул бўлади

60 кунлик муддатдан сўнг Теҳрон навигация ва хавфсизлик хизматлари учун тўлов жорий этишни режалаштирмоқда.

custom img

Трамп Оқ уй майдонида илк бор UFC турнирини ўтказди

Тадбир Трампнинг 80 йиллик юбилейи ва АҚШнинг 250 йиллиги муносабати билан ташкил этилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"