Ўзбекистон

Президент туғилган куни билан табриклаганларга миннатдорчилик билдирди

Куни кеча давлат раҳбари 67 ёшга тўлганди.

Президент туғилган куни билан табриклаганларга миннатдорчилик билдирди

“Таваллуд куним муносабати билан чин дилдан қутлаб, ўзларининг самимий табриклари ва эзгу тилакларини йўллаган хорижий давлатлар, ҳукумат ва парламентлар раҳбарлари, сиёсат ва жамоат арбоблари, ишбилармон доиралар вакилларига, халқаро ташкилотлар етакчиларига, юртимиздаги маҳаллалар аҳли ва меҳнат жамоаларига, барча ватандошларимга чуқур миннатдорлик изҳор этаман.

 

Менинг шаънимга билдирилган ушбу табрик ва тилакларни энг аввало Ўзбекистон халқи ва давлатига юксак ҳурмат ва эҳтиром, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларга ва юртимизнинг ёруғ келажагига бўлган ишонч ифодаси сифатида қабул қиламан.

 

Фурсатдан фойдаланиб, меҳнаткаш, бағрикенг ва олижаноб халқимизга яна бир бор чин юракдан ўзимнинг чексиз фарзандлик меҳрим ва ҳурматимни билдираман.

 

Ишончим комил, эл-юртимизнинг фидокорона меҳнати, улкан бунёдкорлик салоҳияти ва ҳамжиҳатлиги билан Янги Ўзбекистонни барпо этиш бўйича ўз олдимизга қўйган буюк мақсадларга албатта етамиз”, дея самимий миннатдорчилик билдирган давлат раҳбари.

 

 

custom img

26 минг долларлик “гашиш” битими: харидор ўрнига тезкор ходимлар келди

Қўлга олинган шахсларнинг аввал ҳам гиёҳвандлик жинояти учун судлангани аниқланган.

custom img

Экологлар рейди қаршиликка учради: инспектор жароҳатланди, бўлим бошлиғи ҳушсиз топилди

Ғузорда ноқонуний қум-шағал қазиб олиш ҳолатларини аниқлаш вақтида Экополиция ходимларига ҳужум қилинди.

custom img

Миллий музей Марказий Осиёдаги энг йирик маданий лойиҳалардан бирига айланиши шубҳасиз — Саида Мирзиёева

Музейнинг меъморий концепцияси нуфузли Прицкер мукофоти соҳиби Тадао Андо томонидан ишлаб чиқилган.

custom img

Филиппинда паромдаги ёнғинда 35 киши ҳалок бўлди

Ёнган паромдан 30 кишининг жасади топилди. Қутқарувчилар кемага кириб, қидирув ишларини давом эттирмоқда.

custom img

Олмазорда 400 ўринли техникум ва янги касб-ҳунар маркази ташкил этилади

Шунингдек, хорижда ишлаш учун фуқароларни мақсадли тайёрлаш йўлга қўйилади.

custom img

Тошкентда тадбиркорлар учун гаровсиз кредит лимити 200 млн сўмгача оширилади

Йиғилишда Мискин ва Иброҳим ота маҳаллалари ҳудудидаги 305 гектарлик саноат зонасининг салоҳияти ҳам кўриб чиқилди.

custom img

Тошкентдаги 400 та маҳаллани обод қилиш учун 10 трлн сўмлик дастур ишлаб чиқилади

Пойтахтнинг Эски шаҳар ҳудудини комплекс ривожлантириш учун 1 ноябрга қадар ягона концепция ва аниқ лойиҳалар портфели ишлаб чиқилади.

custom img

Тошкентга келаси йили 10 млрд доллар инвестиция жалб қилинади

Инвесторларнинг муаммоларини идорама-идора юрмасдан, бевосита жойида ҳал қилиш учун янги иш тизими жорий этилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"