Спорт

Париж-2024: Бугун кимлар беллашувларда қатнашади?

Олимпиaчиларимиз бешта спорт турида баҳсларга киришади.

Париж-2024: Бугун кимлар беллашувларда қатнашади?

 

Бугун Париждаги Олимпия ўйинларида қиличбоз Зайнаб Дайибекова, дзюдочилар Муроджон Йўлдошев ва Шукуржон Аминова, академик эшкак эшувчи Шаҳзод Нурматов ва Собир Сафаралиев баҳсларга киришади. Боксчилар Руслан Абдуллаев ва Баҳодир Жалоловни ҳам жанглар кутмоқда.

 

Дастлаб, Тошкент вақти билан соат 13:00 да дзюдочилар Муроджон Йўлдошев ва Шукуржон Аминова мусобақага тушади. Сўнгра қиличбозлик бўйича Зайнаб Дайибекова, сузишда Иля Сибирсев ҳамда академик эшкак эшишда Шаҳзод Нурматов ва Собир Сафаралиевлар беллашади. Шунингдек, боксчилар Руслан Абдуллаев ва Баҳодир Жалоловни ҳам жанглар кутмоқда.

 

Қуйида 29 июль куни иштирок этадиган спортчилар рўйхати:

 

Дзюдо

-73 кг: Муроджон Йўлдошев (Ўзбекистон) — Данияр Шамшаев (Қозоғистон) — 13:00.

-57 кг: Шукуржон Аминова (Ўзбекистон) — Дабонне Зулейҳа Абзетта (Кот-дъивуар) — 13:00.

 

Академик эшкак эшиш

Енгил вазнли жуфтлик: Шаҳзод Нурматов ва Собир Сафаралиев — 13:40.

 

Қиличбозлик

Зайнаб Дайибекова (Ўзбекистон) — Юн Жису (Жанубий Корея) — 13:50.

 

Сузиш

800 метрга эркин усулда: Иля Сибирсев — 14:30.

 

Бокс

-63,5 кг: Руслан Абдуллаев (Ўзбекистон) — Мартинез Рамирез Мигел Анхел (Мексика) — 15:05.

+92 кг: Баҳодир Жалолов (Ўзбекистон) — Шиха Умар (Норвегия) — 20:05.

custom img

Синдоров — Карлсен: бугун шахмат оламида катта тўқнашув

Синдоров етакчилигидаги “FYERS American Gambits” жамоаси бугун Магнус Карлсен сардорлигидаги “Alpine APL Pipers”га қарши баҳс олиб боради.

custom img

Месси Аргентина терма жамоасидаги фаолиятини якунлади

Футболчи отаси Хорхе Мессининг вафотидан сўнг терма жамоадаги фаолиятини якунлаш қарори қатъийлашганини билдирди.

custom img

US Open: Камилла Раҳимова дунёнинг 29-ракеткасини мағлуб этди

Тенг курашлар остида ўтган биринчи сет 7:6 ҳисобида Раҳимованинг ғалабаси билан якунланди.

custom img

Ўзбекистонлик академик эшкак эшувчилар илк бор жаҳон чемпиони бўлди

Кумуш медаль Германия, бронза медаль АҚШ терма жамоаси вакилларига насиб этди.

custom img

Беҳруз Каримов фаолиятини Швейцариянинг “Лугано” клубида давом эттиради

18 ёшли футболчи виза расмийлаштирилгач, янги жамоаси сафига қўшилади.

custom img

UEFA Жанни Инфантинони FIFA президенти лавозимидан четлатмоқчи

UEFA FIFА президенти Жанни Инфантинонинг Жаҳон чемпионати тижорат ҳуқуқларини хусусий инвесторларга топшириш режаси бекор қилинганидан сўнг ташкилот раҳбариятига нисбатан ишончсизлик билдирди.

custom img

“Бунёдкор” молиявий муаммолар сабаб Суперлига доирасидаги сафар ўйинига бормайди

Жамоада харажатларни қоплаш учун маблағ мавжуд эмас.

custom img

UEFA FIFA тижорий режасидан воз кечмаса, ЖЧни бойкот қилади

UEFA ва унга аъзо 55 та миллий футбол ассоциацияси FIFA Жаҳон чемпионати бўйича янги тижорий режасини бекор қилмаса, ташкилот мусобақаларида иштирок этмаслигини маълум қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"