F-16 қирувчиларининг биринчи партияси Украинага етказилди
Bloomberg нашрига кўра, қирувчилар сони кам.

Турли манбалар, шунингдек, сўнгги ойларда Ғарбда тайёргарликдан ўтган украиналик учувчилар жанговар самолётларни бошқаришни дарҳол бошлашлари мумкинми ёки бу жараён узоқ давом этиши аниқ эмаслигини билдирган.
Bloomberg Киевга етказилган F-16 қирувчиларининг аниқ сони ва давлатларни очиқламади. Аввалроқ Украина президенти Владимир Зеленский Ғарб давлатлари Киевга ваъда қилган F-16 самолётлари ҳали етиб келмаганини маълум қилганди.







