Самарқандда 120 млн сўмлик электр ўғирланди
Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноий иш очилган.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жомбой туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Б.К.” МЧЖ иш бошқарувчиси И.п. қуввати 12 кВт/С. бўлган сув насосини электр тармоғига тўғридан-тўғри яширин йўллар билан улаб, жами 121,1 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келганлиги аниқланган.
Шу каби, Департаментнинг Уйчи туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро И.О. умумий овқатланиш шохобчаси сифатида фойдаланиб келаётган нотурар бинода умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, жами 97,6 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.







