Эронда йирик киберҳужум юз берди
Оқибатда мамлакат бўйлаб банкоматлар ишламай қолган.

Киберҳужум натижасида Эрон Марказий банки ва бошқа кўплаб миллий банклар зарар кўрди. Мамлакат бўйлаб банкоматлар фаолияти тўхтаб қолди.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, банкоматларда “Пулингизни банкдан ололмайсиз. У Эрон режими томонидан террор ва урушни қўзғатишга сармоя қилинган” деган ёзув пайдо бўлган.







