Ўзбекистон

Отабек Умаров янги лавозимга сайланди

Энди Умаров 5 минтақадан бирида Олимпизм ривожига масъул бўлади.

Отабек Умаров янги лавозимга сайланди

Ҳиндистоннинг Нью-Дели шаҳрида Осиё Олимпия кенгашининг 44-Бош Ассамблеяси ўтказилаётгани ҳақида хабар берилганди. Ассамблея кун тартибига мувофиқ, ташкилотнинг раҳбарлик лавозимларига сайловлар бўлиб ўтди. 

 

Ташкилотни вақтинчалик бошқариб бораётган Ража Рандхир Сингх ООК Президенти этиб сайланди. Шунингдек, 5 та минтақага вице-президентлар овоз бериш йўли билан аниқлаб олинди.

 

Отабек Умаров Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Эрон ва Афғонистондан иборат Марказий Осиё минтақаси бўйича ташкилот вице-президенти этиб сайланди. Бунгача Отабек Муҳаммадалиевич муддати қисқа бўлган давр – Тошкент-2025 ёшлар Осиё ўйинларини ўтказиш бўйича вице-президент эди.

 

Бу вақтинчалик лавозим мусобақа якунигача амал қилса, Марказий Осиё минтақаси бўйича вице-президентлик доимий характерга эга ва энди ҳамюртимиз бутун қитъамиздаги 5 минтақадан бирида Олимпизм ривожига масъул бўлади. 

Лицензиясиз Умра ташкил этиш: Андижон ва Фарғонада ноқонуний ҳолатлар фош этилди

Лицензиясиз Умра ташкил этиш: Андижон ва Фарғонада ноқонуний ҳолатлар фош этилди

Фуқаролардан жами 6 500 доллар талаб қилинган, ҳолатлар юзасидан тергов олиб борилмоқда.

Қаршида 21 ёшли қиз операциядан кейин вафот этди: прокуратура текширув бошлади

Қаршида 21 ёшли қиз операциядан кейин вафот этди: прокуратура текширув бошлади

Қизнинг аҳволи операциядан тўрт кун ўтиб оғирлашган.

Самарқандда ўқитувчи ўқувчи қизни калтаклади: расмий муносабат билдирилди

Самарқандда ўқитувчи ўқувчи қизни калтаклади: расмий муносабат билдирилди

Ҳолат мактаб таълими бошқармаси ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўрганилмоқда.

Бир ойда 21 мингдан ортиқ баённома: автобусда йўл ҳақини тўламаганлар кўпайди

Бир ойда 21 мингдан ортиқ баённома: автобусда йўл ҳақини тўламаганлар кўпайди

Тошкентда чиптасиз юришга қарши назорат кучайди.

Нафас олишни қийинлаштирган тутун ва чанг: Наманганда корхона фаолияти тўхтатилди

Нафас олишни қийинлаштирган тутун ва чанг: Наманганда корхона фаолияти тўхтатилди

Андижонда эса иккита қўлбола оҳак пишириш ўчоғи бартараф этилди.

ЙПХ ходимидан қочган Сaptiva ЙТҲга учради: бир киши жароҳатланди

ЙПХ ходимидан қочган Сaptiva ЙТҲга учради: бир киши жароҳатланди

ЙПХ инспекторининг ҳаракатлари юзасидан хизмат текшируви бошланди.

Фарғонадаги фожиа: 24 ёшли йигит 15-қаватдан ўзини ташлади

Фарғонадаги фожиа: 24 ёшли йигит 15-қаватдан ўзини ташлади

Йигит аввал руҳий саломатлик марказида бир неча марта даволанган.

Тошкент ҳавоси “носоғлом” деб баҳоланди: 30 та қурилиш компанияси огоҳлантирилди

Тошкент ҳавоси “носоғлом” деб баҳоланди: 30 та қурилиш компанияси огоҳлантирилди

Ҳаво ифлосланишига қарши чоралар кучайтирилди.