Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев Россия Бош вазирини қабул қилди

Учрашувда Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Шавкат Мирзиёев Россия Бош вазирини қабул қилди

Президент Шавкат Мирзиёев 10 сентябрь куни Россия Федерацияси Ҳукумати Раиси Михаил Мишустин бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

 

Россия делегацияси Ўзбекистон ва Россия ҳукумат раҳбарлари даражасидаги қўшма комиссиянинг бешинчи йиғилиши доирасида мамлакатимизда бўлиб турибди.

 

Учрашув аввалида Михаил Мишустин давлатимиз раҳбарига Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг самимий саломи ва эзгу тилакларини етказди.

 

Музокаралар давомида Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик, кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

 

Россия Президентининг жорий йил 26-28 май кунлари Ўзбекистонга давлат ташрифи чоғида қабул қилинган қарор ва келишувларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

 

Шу маънода, Қўшма комиссиянинг кеча ўтказилган навбатдаги йиғилишининг самарали натижалари юқори баҳоланди.

 

Товар айирбошлаш суръатини сақлаб қолиш, саноат, энергетика, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва иқтисодиётнинг бошқа устувор соҳаларида ҳамкорлик лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ҳамда жадаллаштириш бўйича мувофиқлаштирилган чора-тадбирлар кўриш зарурлиги таъкидланди.

 

Давлат раҳбари ҳудудлар даражасида амалий ҳамкорликни янада кучайтириш, жадал маданий-гуманитар алмашинувни давом эттириш, миграция соҳасида самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш муҳим эканини қайд этди.

 

Шунингдек, учрашув давомида томонларни қизиқтирган масалалар юзасидан фикр алмашилди.

custom img

2,1 млрд куб метр сув йўқотилмоқда: Қорақалпоғистонда каналлар бетонланади

Қорақалпоғистонда 417 минг гектар экин ерини суғоришга йилига 5,7 миллиард куб метр сув сарфланмоқда. Шундан 38 фоизи, яъни 2 миллиард 100 миллион куб метр сув йўқотилмоқда.

custom img

17,5 фоиздан 12 фоизгача: Қорақалпоғистонда оилавий тадбиркорлик кредитлари арзонлаштирилади

Келаси йили “драйвер” лойиҳаларга 100 миллион доллар йўналтирилиб, камида 50 минг одамни даромадли қилиш мақсад қилинган.

custom img

Тошкентда МИБ орқали маданий буюмлар музейга қайтарилди

Шу тариқа ижро ҳужжатида белгиланган талаблар тўлиқ бажарилиб, ижро иши якунланди.

custom img

Самарқандда солиқ қарзи сабаб “Volkswagen” олиб қўйилди

Энди қарздор белгиланган муддатда солиқни тўламаса, машина аукционга чиқарилади.

custom img

Тошкентда кредит қарзи сабаб электомобил хатланди

Ҳозирги мазкур автотранспорт воситасини электрон савдоларга чиқариш бўйича тегишли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

custom img

Ресурсдан тайёр маҳсулотгача: Қорақалпоғистонда янги саноат ва инвестиция харитаси яратилади

Уч йилда 1,5 минг юқори даромадли иш ўрни яратиш ва рақамли технологиялар экспортини 600 миллион долларга етказиш режалаштирилмоқда.

custom img

“Бункер” ва масофадан ечилган тестлар: ноқонуний “SAT” сертификати олиш схемаси фош этилди

Тошкент вилоятида фуқароларга “SAT” сертификатини ноқонуний олиб бериш билан шуғулланган гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.

custom img

Жиззахда қидирувдаги машиналарга рейд бошланди

Топилган автомашиналар кейинги ижро ҳаракатларини амалга ошириш мақсадида жарима майдончасига жойлаштирилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"