Ўзбекистон

Андижонда 250 млн сўмлик электр энергияси ўғирланди

Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноий иш очилган.

Андижонда 250 млн сўмлик электр энергияси ўғирланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Балиқчи тумани бўлими, ЭТК ва бошқа ҳуқуқни муҳофоза қилувчи идоралар ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда тумандаги “I.S.” МЧЖ масъул шахслари ва бошқалар МЧЖ қарашли ёғни қайта ишлаш заводида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига тижорат мақсадида уланиб, жами 250 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

 

Департаментнинг Избоскан тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда ЯТТ Б.Н. ва бошқалар "Овулмат" МФЙда жойлашган новвойхонада умумий фойдаланишдаги газ тармоғига тижорат мақсадида тўғридан-тўғри уланиб, жами 149,3 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

 

Шунингдек, Департаментнинг Хонқа тумани бўлими томонидан ЭТК ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда Урганч шаҳридаги “G.” МЧЖга қарашли Урганч тумани, "Киллавут" маҳалласида жойлашган дам олиш масканида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига тижорат мақсадида электр ҳисоблагичдан ташқари уланиб, жами 160,7 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

 

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

custom img

Оҳангарон туманида автобус ва Lacetti тўқнашди

Lacetti ҳайдовчиси ва 2 нафар автобус йўловчиси шифохонага олиб кетилган.

custom img

“Тошкент халқаро яриммарафони” сабаб айрим кўчаларда ҳаракат чекланади

Чекловлар 6 сентябрь соат 05:00 дан 14:00 гача амал қилади.

custom img

Жиззахда 33 минг аҳолига мўлжалланган атомчилар шаҳарчаси қурилади

Вилоятда 9,5 млрд долларлик интеграциялашган атом электр станцияси қурилиши давом этмоқда.

custom img

Ўзбекистонда доимий аҳоли сони 39 миллиондан ошди

Шавкат Мирзиёев аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш якунлари ҳамда статистика тизимини ривожлантириш бўйича таклифлар билан танишди.

custom img

Ўзбекистонда ягона божхона тўлови ставкаси 30 фоиздан 20 фоизга туширилади

2027 йилдан божхона соҳасидаги янги стратегияга кўра, тўловлар пасайтирилади ва тадбиркорлар учун бир қатор талаблар бекор қилинади.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди

Тошкент, Самарқанд ва Қарши шаҳарларида Ислом Каримов хотирасига бағишланган маросим ўтказилди.

custom img

Зафарабод тумани ҳокими ва унинг ўғли ЙТҲга учради

“MAZ” русумли юк машинаси чапга бурилиш вақтида қарама-қарши йўналишда ҳаракатланаётган ҳоким бошқарувидаги “KIA Seltos” билан тўқнашган.

custom img

Хорижликлардан Ўзбекистонга кириш визаси учун 31 минг доллар олганлар ушланди

Улар уч нафар хорижий фуқарога Ўзбекистонга кириш визаларини танишлари орқали расмийлаштириб беришни ваъда қилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"