Жаҳон

Украина Россиянинг ўқ-дори омборларига зарба берди

Объектларда ёнғин ва портлашлар қайд этилган.

Украина Россиянинг ўқ-дори омборларига зарба берди

Украина Қуролли кучлари Бош штаби 21 сентябрга ўтар кечаси Россиянинг иккита ўқ-дори омборига зарба берганини маълум қилди.

 

Ҳужумга учраган Тихорецк ўқ-дори омбори Краснодар ўлкасида жойлашган бўлиб, Украинадаги урушда фойдаланилган энг йирик учта омбордан бири ҳисобланади. Бу Россия қўшинларининг логистика тизимидаги асосий омборлардан бири, дейилади Украина Қуролли кучлари баёнотида. 

 

Украина томонига кўра, зарба вақтида омбор ҳудудида камида икки минг тонна ўқ-дори ортилган поезд ҳам бўлган. Шунингдек, Твер вилоятида тунда Россия Мудофаа вазирлиги Бош артиллерия бошқармасининг 23-қурол омборига зарба берилган. Иккала ҳарбий объект ҳудудларида ёнғин ва портлашлар қайд этилган.

 

Россия ушбу сўнгги ҳужумларга расман изоҳ бермади. Маълум қилинишича, бир кечада Россия Федерацияси ҳудудлари узра 101 та дрон уриб туширилган.

Ғазода Исроил ҳужумлари давом этмоқда: олти фаластинлик ҳалок бўлди

Ғазода Исроил ҳужумлари давом этмоқда: олти фаластинлик ҳалок бўлди

Ўтган йили эълон қилинган сулҳдан буён Исроил ҳужумлари оқибатида 1600 нафардан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлган.

Қалин туман катта фожиа келтирди: 12 киши ҳалок бўлди

Қалин туман катта фожиа келтирди: 12 киши ҳалок бўлди

Кўриш масофаси айрим жойларда атиги 10 метргача қисқариши оқибатида Болгарияда йирик йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.

Россия Украинадаги 10 та вилоятга ҳужум қилди: энергетика объектлари шикастланди

Россия Украинадаги 10 та вилоятга ҳужум қилди: энергетика объектлари шикастланди

Зарба оқибатида бир нечта вилоятда электр таъминотида узилишлар кузатилди, Винница вилоятида эса икки киши ҳалок бўлди.

Нетаньяху ҳар куни Трампни Эронга ҳужум қилишга чақирмоқда — FT

Нетаньяху ҳар куни Трампни Эронга ҳужум қилишга чақирмоқда — FT

Араб ва мусулмон давлатлари етакчилари бундан хавотирда.

Туркиядаги пўлат заводида портлаш: 16 киши ҳалок бўлди

Туркиядаги пўлат заводида портлаш: 16 киши ҳалок бўлди

Ҳодиса юзасидан тергов бошланиб, 5 киши ҳибсга олинган.

Покистонда тўғон тўсиғи қулади: қурилиш майдонини сув босди

Покистонда тўғон тўсиғи қулади: қурилиш майдонини сув босди

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида ҳеч ким жароҳатланмаган ва ҳалок бўлмаган.

Европада электр энергияси нархи кескин ошди: бир мегаватт-соат 600 евродан қимматлашди

Европада электр энергияси нархи кескин ошди: бир мегаватт-соат 600 евродан қимматлашди

Европада шамолсиз ва булутли об-ҳаво сабаб қайта тикланувчи энергия ишлаб чиқариш камайди.

Ғазода қум уюми чодирлар устига қулади: тўрт киши ҳалок бўлди

Ғазода қум уюми чодирлар устига қулади: тўрт киши ҳалок бўлди

Кучли ёмғир оқибатида юз берган ҳодиса Дайр ал-Балаҳ шаҳри жанубидаги кўчирилган оилалар лагерида содир бўлган.