Жаҳон

Россия Украинадаги 10 та вилоятга ҳужум қилди: энергетика объектлари шикастланди

Зарба оқибатида бир нечта вилоятда электр таъминотида узилишлар кузатилди, Винница вилоятида эса икки киши ҳалок бўлди.

Россия Украинадаги 10 та вилоятга ҳужум қилди: энергетика объектлари шикастланди

Россия армияси 10 ноябрга ўтар кечаси Украинага ракета ва дронлар билан ҳужум қилди. Оқибатда бир нечта вилоятдаги энергетика объектлари шикастланди, Винница вилоятида икки киши ҳалок бўлди.

 

Украина Ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондонлиги маълумотига кўра, ҳужум давомида Россия бир дона «Искандер-М» баллистик ракетаси ва 162 та зарбдор дрондан фойдаланган. Украина ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари 135 та дронни уриб туширган ёки зарарсизлантирган. Дронларнинг 19 та ҳудудда нишонга теккани, яна тўққизта ҳудудда уриб туширилган аппаратлар қолдиқлари қулагани қайд этилган.

 

«Укрэнерго» хабарига кўра, Киев, Харьков, Суми, Полтава, Днепропетровск, Винница, Черкасси ва Кировоград вилоятларидаги энергетика объектлари ҳужумга учраган. Натижада Днепропетровск, Донецк, Киев, Суми, Харьков ва Чернигов вилоятларида электр таъминотида узилишлар кузатилган.

 

Украина бош вазири Сергей Корецкий ҳужумлар жами 10 та вилоятга қаратилганини билдирди. Унинг сўзларига кўра, Полтава, Днепропетровск, Винница ва Кировоград вилоятларидаги бешта йирик энергетика подстанцияси ҳам зарбага учраган.

 

Винница вилоятининг Ладижин шаҳрида фуқаролик корхонасига берилган зарба оқибатида икки киши ҳалок бўлган. Вилоят ҳарбий маъмурияти раҳбари Наталья Заболотная корхона биноси вайрон бўлгани, энергетика инфратузилмаси объектлари ҳам шикастланганини маълум қилган.

 

Киев вилоятида эса алоҳида ижтимоий ёрдам ва парваришга муҳтож фуқаролар яшайдиган бинога зарар етган. Ҳужум оқибатида икки киши жароҳатланиб, шифохонага ётқизилган. Бинонинг бир қисми вайрон бўлган.

 

Бундан ташқари, Суми шаҳрида Россия дрони шаҳар атрофига қатнайдиган электр поездига ҳужум қилган. «Укрзализниця» темирйўл компанияси маълумотига кўра, зарба вақтида поезд бекат платформасида турган, поезд бригадаси эса бошпанадан жой олган. Ҳодисада йўловчилар ва темирйўл ходимлари жабрланмаган.

Нетаньяху ҳар куни Трампни Эронга ҳужум қилишга чақирмоқда — FT

Нетаньяху ҳар куни Трампни Эронга ҳужум қилишга чақирмоқда — FT

Араб ва мусулмон давлатлари етакчилари бундан хавотирда.

Туркиядаги пўлат заводида портлаш: 16 киши ҳалок бўлди

Туркиядаги пўлат заводида портлаш: 16 киши ҳалок бўлди

Ҳодиса юзасидан тергов бошланиб, 5 киши ҳибсга олинган.

Покистонда тўғон тўсиғи қулади: қурилиш майдонини сув босди

Покистонда тўғон тўсиғи қулади: қурилиш майдонини сув босди

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида ҳеч ким жароҳатланмаган ва ҳалок бўлмаган.

Европада электр энергияси нархи кескин ошди: бир мегаватт-соат 600 евродан қимматлашди

Европада электр энергияси нархи кескин ошди: бир мегаватт-соат 600 евродан қимматлашди

Европада шамолсиз ва булутли об-ҳаво сабаб қайта тикланувчи энергия ишлаб чиқариш камайди.

Ғазода қум уюми чодирлар устига қулади: тўрт киши ҳалок бўлди

Ғазода қум уюми чодирлар устига қулади: тўрт киши ҳалок бўлди

Кучли ёмғир оқибатида юз берган ҳодиса Дайр ал-Балаҳ шаҳри жанубидаги кўчирилган оилалар лагерида содир бўлган.

“Сингапурни фабрикаларсиз қура олмайман. Мен сеҳргар эмасман” — Садир Жапаров

“Сингапурни фабрикаларсиз қура олмайман. Мен сеҳргар эмасман” — Садир Жапаров

Қирғизистон президенти нефтни қайта ишлаш заводини ёпиш ҳақидаги мурожаатга жавоб берди.

Россиянинг саккизта ҳудудида мигрантлар таксичилик қила олмаслиги мумкин: ўзбекистонликларга таъсир қилиши мумкин

Россиянинг саккизта ҳудудида мигрантлар таксичилик қила олмаслиги мумкин: ўзбекистонликларга таъсир қилиши мумкин

Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатлар фуқаролари бундан мустасно бўлади.

Хитойда турар-жой мажмуасида ёнғин: ҳалок бўлганлар сони 14 кишига етди

Хитойда турар-жой мажмуасида ёнғин: ҳалок бўлганлар сони 14 кишига етди

Ҳозирча ҳодиса сабаби маълум эмас.